Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Нотариуслар хусусий бўладими

28.05.2018

Читать на русском языке

 

Бу масалани адлия ва молия вазирликлари 2019 йил 1 июлгача ҳал этишлари керак. Президентнинг 25.05.2018 йилдаги «Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ана шундай вазифа топширилган (манба – ЎзА).

 

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилгача мамлакатимизда давлат нотариал идораларида ишловчи нотариуслар билан бир қаторда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолият юритган. Бироқ 2010 йил 15 майдан эътиборан хусусий нотариуслар тизими тугатилган. Бунга қонун билан белгиланган нормаларни жиддий бузиш, хизмат ваколатларидан ғараз мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари сабабчи бўлган, бу охир-оқибат «хусусий нотариал идоралар атрофида криминоген вазиятнинг пайдо бўлишига» олиб келган (5.05.2010 йилдаги ПФ-4216-сон Фармонга қаранг).

 

Шунга қарамай, хусусий нотариусларнинг йўқлиги бошқа турдаги муаммоларни келтириб чиқарди. Нотариат тизими ўта бюрократлашиб кетди, узундан-узун навбатлар юзага келди, давлат божлари ва тўловлар ундириш шаффоф бўлмай қолди. Шу муносабат билан 2017 йилда хусусий нотариуслар институтини тиклаш ҳақида гапириб қолдилар. Ҳатто Адлия вазирлиги лойиҳа ишлаб чиқди, унга кўра 2018 йилдан бошлаб барча давлат нотариал идоралари хусусий шаклга ўтишлари керак эди.

 

Бироқ қарор қабул қилишга шошилмадилар. Идораларга илғор хорижий тажрибани ва миллий нотариал амалиётни чуқур ўрганган ҳолда давлат нотариал идораларини фаол нодавлат шаклига ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклифлар киритиш вазифаси топширилди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида яқин орада танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах