Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzНа каких условиях контракта можно применить нулевую ставку НДС при экспорте товара и его доставке До 10 октября успейте исправить ошибки в чеках онлайн-ККТКакие экспортеры получат льготы после 1 ноября 2022 года Как отразить в бухучете и налоговой отчетности выплаты работникам на лечение Какие доходы в виде материальной выгоды включаются в совокупный доход

Нотариуслар томонидан ундириладиган тўловларнинг миқдори ўзгартирилди

16.03.2022

Читать на русском языке

Адлия вазири томонидан “Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги буйруқ имзоланди (рўйхат рақами 3235-2, 11.03.2022 й.).

 

Ҳужжат Президентнинг 2018 йил 13 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3666-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги «Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 156-сон қарорига мувофиқ қабул қилинди.

 

Шундай қилиб, гаров (ипотека) ва лизинг шартномаларини тасдиқлаш учун ҳақ миқдори барча шахслар учун БҲМнинг 10%гача камайтирилди. Илгари, жисмоний шахслар учун 20% ва агар битта томон юридик шахс бўлса – БҲМнинг 50%ни ташкил қилган.

 

Ўз навбатида, мерос иши бўйича тушунтиришлар бериш учун тўланадиган ҳақ миқдори икки баравар кўпайди ва энди БҲМнинг 20%ини ташкил қилади.

 

Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш тартибига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

  • гаров (ипотека) ва лизинг шартномалари лойиҳаларини тайёрлаш учун тўланадиган ҳақ миқдори. Жисмоний шахслар учун (ҳамда битта тараф жисмоний шахс бўлса) бу миқдор БҲМнинг 15%ини ташкил этади. Илгари, бу ҳақ икки баравар кўпроқ эди ва 30%ни ташкил қилар эди. Агар шартноманинг икки тарафи юридик шахслар бўлса, ҳақ миқдори БҲМнинг 100%ини ташкил қилади, олдинги таҳририда бу миқдор томонлардан бири юридик шахс бўлган тақдирда қўлланилган;
  • барча шахслар (юридик ва жисмоний) учун мулкни ижарага бериш шартномаларини тайёрлаш учун ҳақ миқдори БҲМнинг 20%ини ташкил қилади. Илгари, бу миқдор шартнома тарафлари кимлигига қараб фарқланарди. Жисмоний шахслар учун – 20%, томонлардан бири юридик шахс бўлса – 50%;
  • меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома лойиҳасини тайёрлаш учун энди БҲМнинг 100%и ундирилади. Илгари, бу миқдор 20%ни ташкил қилган.

 

«Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги текшириш ёки бу ҳақда маълумотнома бериш (ҳар битта мулк учун) БҲМнинг 15%и ундирилади. Илгари, агар шартноманинг тарафидан бири юридик шахс бўлса, бу миқдор 25%ни ташкил қилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.03.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.