Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzНа каких условиях контракта можно применить нулевую ставку НДС при экспорте товара и его доставке До 10 октября успейте исправить ошибки в чеках онлайн-ККТКакие экспортеры получат льготы после 1 ноября 2022 года Как отразить в бухучете и налоговой отчетности выплаты работникам на лечение Какие доходы в виде материальной выгоды включаются в совокупный доход

Нотариусларни назорат қилиш қандай амалга оширилади

28.07.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 27.07.2021 йилдаги “Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 464-сон қарори қабул қилинди.

 

Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг 228-моддасига мувофиқ қонун ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя қилиши устидан назоратни Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари амалга оширади. Нотариал палата хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолияти устидан мониторингни амалга оширади.

 

Назорат қилиш нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, нотариуслар томонидан лицензия талаблари ва шартларига, нотариал ҳаракатлар махфийлигига ва нотариус қасамёдига риоя қилиниши юзасидан текширишлар ўтказиш орқали амалга оширилади.

 

Қарор билан қуйидаги тартибларни назарда тутувчи Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

  • нотариусларнинг нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат фаолиятини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби;
  • адлия органлари томонидан тасдиқланган йиллик (чораклик) иш режасига мувофиқ нотариуслар фаолиятини ҳар уч йилда бир марта режали текшириш тартиби;
  • адлия органлари томонидан нотариуслар фаолиятини рейд (ҳар йили камида бир марта), "сирли мижоз" ва хизмат текшируви (заруратга қараб) кўринишидаги қисқа муддатли текшириш тартиби;
  • адлия органлари томонидан нотариуслар фаолиятини "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимидаги ва адлия органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни мунтазам ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш орқали амалга ошириладиган камерал текшириш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.