Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак перейти на НДС компаниям, оказывающим медицинские услуги или реализующим лекарства Строительные организации получают «предупреждения» от налогового органа. Как реагировать? В Узбекистане продлят льготы по соцналогу для предприятий сферы услуг и торговли

Нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш – давлат хизматлари марказлари орқали

04.12.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.2024 йилдаги «Нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид шартномаларни расмийлаштириш ва унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги ВМҚ-795-сон қарори қабул қилинди.

 

Регламент юридик шахслар ўртасида нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид барча ҳолатларга татбиқ этилади, нотурар кўчмас мулкнинг ҳадя ва рента шартномалари бундан мустасно.

 

Бунда, Регламент тарафлар томонидан нотурар кўчмас мулкни ўтказишга оид шартномаларни ўзаро мустақил равишда ёки нотариал тартибда тасдиқлаган ҳолда расмийлаштиришга тўсқинлик қилмайди.

 

Шартнома қуйидаги тартибда расмийлаштирилади: 

  • аризачилар (юридик шахслар вакиллари) давлат хизмати марказига шахсан келган ҳолда мурожаат қилишади;
  • Давлат хизматлари маркази 20 дақиқада аризачиларниннг шахсини аниқлайди, шартнома улар томонидан шахсан имзоланганлигини тасдиқлайди ва шартномани Давлат кадастрлари палатасига юборади;
  • Давлат кадастрлари палатаси кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестридан кўчирмани Давлат хизматлари марказига юборади;
  • Давлат хизматлари маркази кўчирма келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчиларнинг электрон манзилига юборади ва ариза берувчиларни бу ҳақда хабардор қилади. (сўровга кўра кўчирма қоғоз шаклда берилиши мумкин).

 

Шартномани давлат хизматлари марказлари орқали расмийлаштириш учун БҲМнинг 2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.12.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев