Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Нурланиш олишнинг дозаларини ҳисобга олиш ягона тизими барпо этилмоқда

04.10.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2021 йилдаги “Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ягона давлат тизими тўғрисида”ги 613-сон қарори қабул қилинди.

 

Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ягона давлат тизими Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан юритилади ҳамда унинг миллий референс лабораторияси таркибидаги радиология лабораторияси базасида ташкил қилинади.

 

Қуйидагиларни назарда тутувчи тегишли Низом тасдиқланди:

  • амалдаги санитария нормалари ва қоидалари, гигиена нормативларига мувофиқ назорат қилинадиган барча нурланиш манбаларида индивидуал нурланиш дозасини назорат қилиш ҳамда ҳисобга олиш;
  • нурланиш олишнинг индивидуал дозалари тўғрисидаги маълумотларни тўнлаш тартибини белгилаш, маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда уларни таҳлил қилиш;
  • таҳлиллар натижаси бўйича нурланиш олишнинг аҳолига таъсирини баҳолаш ва унинг таъсир қилиш даражасини камайтириш бўйича тизимли чоралар кўриш.

 

Вазирликлар ва идораларга фаолияти давомида ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчи ташкилотларда 2021 йил якунига қадар нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимини ташкил этиш  топширилди.

 

Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш бўйича маълумот Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига бериб борилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.