Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzО чем говорит коэффициент разрыва по НДС Сколько инвентаризаций вы можете провести и сколько – обязаны Какой должен быть порядок проведения налогового контроля сделок при трансфертном ценообразовании Как компенсировать неиспользованные отпуска, если сотрудник не увольняется

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларида нималар режалаштирилган

24.03.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 18.03.2022 йилдаги “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 172-сон қарори қабул қилинди.

 

2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари (кейинги ўринларда - Дастурлар) доирасида 2022 йил учун қуйидагилар бўйича манзилли рўйхатлар ва мақсадли параметрлар тасдиқланди:

  • қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган қишлоқ ва маҳаллалар сони;
  • қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини молиялаштиришга йўналтириладиган маблағлар;
  • ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;
  • яхшилаш бўйича:
    • минтақавий йўллар (ички кўчалар) ва ичимлик сув таъминоти ҳолатини;
    • алоқа, ахборотлаштириш, электр ва газ таъминоти тизимини;
    • уй-жой фондини;
    • аҳолига транспорт хизматини кўрсатиш тизимини;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари комплекслари, бозор инфратузилмаси объектларини қуриш ҳамда таъмирлаш;
  • аҳоли пунктларини ободонлаштириш.

 

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:

  • Дастурлар доирасида:

- ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимлари ҳамда йўл-транспорт инфратузилмаси объектлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан тегишлича Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жaмғapмacи орқали;

- ижтимоий соҳа объектларини ва бошқа объектларни қуриш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ҳамда вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан тегишлича Қopaқалпoғиcтoн Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ''Обод қишлок," ва "Обод маҳалла" жaмғapмaлapи орқали;

-  электр энергияси, табиий газ, алоқа ва ахборотлаштириш тармоқларини қуриш-таъмирлаш ишлари тегишлича "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ўзбектелеком" АКнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

  • йўлларни таъмирлаш учун қолдирилган захира маблағлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан белгилаб берилган қишлоқ, ва маҳаллалардаги йўлларни таъминлашга "Обод қишлоқ" дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг қарорига асосан йўналтирилади.

 

2023 йилдан бошлаб:

  • қишлоқ ва маҳаллалардаги мавжуд ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларининг ҳақиқий ҳолати тасдиқланган мезонлар асосида баҳоланиб борилади;
  • баҳолаш натижаларига кўра энг паст кўрсаткич қайд этган ва ўтган давр мобайнида Дастурларга киритилмаган қишлоқ ва маҳаллалар Дастурларга биринчи навбатда киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.03.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.