Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzЧто еще нужно знать бухгалтеру при переходе на электронные счета-фактуры - читать на buxgalter.uzКого обследуют за III квартал - читать на buxgalter.uzЧто делать, если главбух уволился и не вернул ЭЦП - читать на buxgalter.uzКакие льготы есть по НДС при лизинге - читать на buxgalter.uzКак внедрение онлайн-ККМ и виртуальных касс повлияет на бухучет - читать на buxgalter.uz

“Очиқ осмон”, “Ўзбекистон туризм магистрали”, фуқаролар йиғинларининг алоҳида мақоми

15.08.2019

Читать на русском языке

 

Бу ва бошқалар Ўзбекистонда туризм соҳасини янада ривожлантириш доирасида амалга оширилади.

 

Тўртта аэропортда -  “Очиқ осмон” 

 

2019 йил 1 октябрдан бошлаб “Қарши”, “Нукус” ва “Термиз” халқаро аэропортларида “бешинчи ҳаво эркинлиги”ни қўллаган ҳолда, “Бухоро” халқаро аэропортида эса “бешинчи ҳаво эркинлиги”ни хорижий давлатлар фуқароларини ташишда қўллаган ҳолда “Очиқ осмон” режими жорий этилади. 2 ой муддатда хорижий давлатларнинг авиация маъмуриятлари ва чет эл авиаташувчилари бу ҳақда хабардор қилинади.

 

Кўрсатилган халқаро аэропортларнинг учиш-қўниш йўллари, ҳаракатланиш йўллари, қўмондонлик-диспетчерлик пунктлари, аэронавигация жиҳозлари ва стационар ер усти алоқа тармоқлари реконструкция қилинади.

 

Маълумот учун: “бешинчи ҳаво эркинлиги” – ўз мамлакатида бошланадиган ёки тугайдиган учиш асносида икки хорижий давлат ўртасида парвоз қилиш ҳуқуқи. Шартли мисол: Тожикистон авиакомпанияси томонидан амалга ошириладиган Қизил Ўрда-Қарши-Душанбе рейси.

 

Юк машиналарисиз ва фақат маҳаллий ёдгорликлар

 

Ҳукумат томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича моддий маданий мерос объектлари ҳудудларига 5 тоннадан юқори вазнга эга катта ҳажмли автотранспорт воситаларининг киришига чеклов қўйилади.

 

ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган маданий мерос объектлари ва давлат муҳофазасига олинган тарихий ёки маданий ёдгорликлар ҳудудида эса фақат мамлакатимизда ишлаб чиқарилган сувенир маҳсулотлари сотилади.

 

Туризм маҳалласи, қишлоғи ва овули

 

2019 йил 1 ноябрдан бошлаб Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси энг юқори туризм салоҳиятига эга бўлган фуқаролар йиғинлари (шаҳарча, қишлоқ, овуллар ҳамда шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулларнинг маҳаллалари) рўйхатини шакллантиради. Уларда 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари ташкил этилганда ва туристлар учун камида 5 хил хизмат турлари (яшаш ва ёки овқатланиш бўйича хизматлардан ташқари) кўрсатилган тақдирда уларга “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ёки “Туризм овули” мақоми берилади.

 

2020-2021 йилларда кўрсатилган мақом берилган 5 тагача фуқаролар йиғинлари “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурларига биринчи навбатда киритилади.  Давлат дастурларига киритиладиган фуқаролар йиғинлари сонини ошириш масаласи уларнинг туристларни жалб этиш бўйича фаолияти самарадорлиги натижалари бўйича ҳал қилинади.

 

“Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ёки “Туризм овули” мақомига эга фуқаролар йиғинлари маҳаллий аҳолиси туристларга сифатли хизмат кўрсатиш бўйича тайёрланади ва ўқитилади.

 

«Uzbekistan Airports» - кўпроқ эркинлик

 

Мамлакатимизнинг халқаро аэропортлари таклифларига кўра компанияга:

  • аэропорт томонидан кўрсатиладиган хизматлар (Ўзбекистон резидентлари бўлган авиакомпанияларга кўрсатиладиган хизматлардан ташқари) учун ставкалар ҳамда йиғимларни белгилаш ва ўрнатиш;
  • аэропортнинг авиация ёнилғиси ва ёқилғи-мойлаш материалларини сақлаш учун зарурий инфратузилмани кенгайтириш ва модернизация қилиш;
  • маҳаллий ёки хорижий юридик шахслар билан танлов асосида авиация ёнилғиси ва ёқилғи-мойлаш материалларини етказиб бериш бўйича шартномалар, шунингдек, уларни мамлакатнинг халқаро аэропортларига рейсларни, шу жумладан, транзит рейсларни амалга оширувчи маҳаллий ёки хорижий авиакомпанияларга сотиш бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқи берилди.

 

“Ўзбекистон туризм магистрали”  ташкил этилади

 

Бу Хонобод шаҳридан (Андижон вилояти) Термиз шаҳрига (Сурхондарё вилояти) боғланган ҳолда Мўйноқ шаҳригача (Қорақалпоғистон) туризм транспорт коридоридир. Лойиҳа туризм йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш ва автомагистраль йўллари бўйлаб туризм хизматларини ташкил этишни назарда тутади.

 

Транспорт коридори бўйлаб автомагистраль йўллари ва йўлбўйи инфратузилмаси ҳолатини ўрганиш билан махсус ташкил этилган ишчи гуруҳ шуғулланади. Қуйидагилар унинг ваколатига киради:

 

  • капитал ва жорий таъмирга муҳтож йўл участкаларини аниқлаш, шунингдек, яратиладиган йўлбўйи инфратузилмаси объектларининг жойлашувини белгилаш;
  • йўлбўйи инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишда (ер участкаларини ажратиш, қурилишга рухсат олиш) кўмаклашиш;
  • тегишли давлат органлари томонидан уларнинг ваколатига кирувчи муаммоли масалаларни (йўл кўрсаткичлар ўрнатиш, санитария-гигиена шохобчаларини қуриш ва бошқалар) ҳал этиш бўйича топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиш.

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида – янги ваколатлар ва бўлинмалар

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига қуйидаги ваколатлар берилди:

  • Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга жойлардаги салоҳиятли ҳудудларни ўрганиш асосида туризм инфратузилмаси объектларини ривожлантириш ҳудудларини ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш;
  • туризм инфратузилма объектларини жойлаштириш учун салоҳиятли ҳудудларда режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларини ташкил этиш;
  • туризм соҳасига инвестициялар жалб этиш бўйича инвесторлар билан музокаралар олиб бориш, улар билан инвестициявий келишув ва шартномаларни имзолаш, шунингдек, инвесторлар томонидан лойиҳани амалга ошириш бўйича мажбуриятлар қабул қилинган ҳолда уларга ер участкаларини ўрнатилган тартибда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали тақдим этиш масаласини кўтариш.

 

Давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмасида Туризм зоналари ва кластерларини ривожлантириш бошқармаси ташкил этилди.  Унга  архитекторлар, картографлар, шаҳарсозлик ва қурилиш муҳандислари, жами 15 нафар мутахассис киради. Бўлинмага туризм инфратузилма объектларини жойлаштиришни режалаштириш ва лойиҳалаш бўйича ишларни ташкил этиш вазифалари юкланди.

 

Туризм зоналарини ривожлантириш “юқоридан” назорат қилинади

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида махсус туризм зоналарини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқди. Бунда туризм зоналарида инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш устидан назорат инвестициялар ва ташқи савдо вазири (“Зомин”), бош вазирнинг биринчи ўринбосари (“Нанай”) ва Президент Администрацияси раҳбари (“Бойсун”) зиммасига юклатилди.

 

Янги институт ташкил этилади

 

“Туризм ўқув-консалтинг мaркaзи” ДУК негизида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институти ташкил этилади. Бошқалар қаторида, бу ерда туризм соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўтказилади, гидлар, экскурсия етакчилари, йўриқчи-кузатувчилар учун эса ягона тест синови тизими асосида малака сертификати берилади.

 

Институт Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 115а-уй манзилига жойлаштирилади.

 

Туризм соҳасини ривожлантириш учун – кўкрак нишони

 

“Туризм соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони таъсис этилади. У мамлакатда туризм соҳасини ривожлантириш ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшган жамоат тузилмалари вакилларига ва хориждаги ватандошларга уларнинг фаолиятини тегишли нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан баҳолаш натижалари бўйича топширилади.

 

Олег Заманов.