Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Оғир юк ташувчи машиналар импорт божхона тўловларидан озод этилди

12.03.2019

Читать на русском языке

 

Ярим тиркамалар учун ғилдиракли тракторлар, барча турдаги юк контейнерлари, учувчи аппаратлар, авиация ёқилғиси ва темир йўл техникасига ҳам имтиёзлар берилди (6.03.2019 йилдаги ПҚ–4230-сон қарор).

 

Қуйидаги товар позициялари 2019 йил 7 мартдан 2022 йил 1 январгача барча божхона тўловларидан, божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно, озод этилди:

 

ТИФ ТН коди

Расшифровкаси

8601

Ташқи электр энергия манбасидан таъминланадиган ёки аккумуляторли темир йўл локомотивлари

8602

Бошқа темир йўл локомотивлари; локомотивли тендерлар

8603

Йўловчи, товар ёки багаж ташувчи моторли темир йўл ёки трамвай вагонлари, очиқ платформалар, 8604-товар позициясига кирадиганларидан ташқари

8604

Ўзиюрар ёки ўзи юрмайдиган, темир йўл ёки трамвай йўлларини таъмирлаш ёки уларга техник хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган транспорт воситалари (масалан, вагон-устахоналар, кранлар, шпал қоқувчи машиналар, йўлларни рихтовкаловчи машиналар, назорат-ўлчов вагонлари ва йўлларни кўздан кечириш учун транспорт воситалари)

8605

Йўловчи ташувчи ўзи юрмайдиган темир йўл ёки трамвай вагонлари; ўзи юрмайдиган, багаж, почта ташувчи ва бошқа махсус темир йўл ёки трамвай вагонлари (8604-товар позициясига кирадиганларидан ташқари)

8606

Ўзи юрмайдиган темир йўл ёки трамвай, юк вагонлари

8607

Темир йўл локомотивларининг ёки трамвай ёки ҳаракатланувчи таркиб моторли вагонларининг қисмлари

8609

Бир ёки бир неча турдаги транспортда ташиш учун махсус мўлжалланган ва жиҳозланган контейнерлар (шу жумладан суюқликлар ёки газларни ташиш учун сиғимлар)

8802

Бошқа учувчи аппаратлар (масалан, вертолётлар, самолётлар); космик аппаратлар (шу жумладан йўлдошлар) ҳамда суборбитал ва космик ракета ташувчилар

8701 20

Ярим тиркамалар учун ғилдиракли тракторлар

8704 23

Транспорт воситасининг тўлиқ массаси 20 т дан ортиқ бўлган юкларни ташиш учун моторли транспорт воситалари (самосваллардан ташқари)

8716 31

Тиркама-цистерналар ва ярим тиркама-цистерналар

8716 39

Тиркамалар ва ярим тиркамалар; бошқа ўзи юрмайдиган транспорт воситалари; уларнинг қисмлари – бошқа

 

Бундан ташқари, авиация ёқилғиси божхона тўловларидан, ҚҚС ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно, озод этилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.



 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах