Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак организовать банкет для сотрудниц к 8 Марта Когда могут привлечь к административной ответственности за несвоевременную сдачу налоговой отчетности Для юрлиц введены новые штрафы за незаконную вырубку и повреждения деревьев Как проводить инвентаризацию кассы Как учесть основные средства в качестве вклада в уставный фонд Как учесть основные средства в качестве вклада в уставный фонд Как учесть основные средства в качестве вклада в уставный фонд Как учесть основные средства в качестве вклада в уставный фонд Как учесть основные средства в качестве вклада в уставный фонд
.

“Ohangaron Tech Industrial” технопарки иштирокчилари субсидиялар билан қўллаб-қувватланади

17.08.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 йилдаги “Ohangaron Tech Industrial” технопарки иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 369-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг “Мис ва ноёб металлар хомашёсини қайта ишлашнинг технологик занжирларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 28 июндаги ПҚ-295-сон қарорига мувофиқ қуйидагиларнинг Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қопланишини назарда тутувчи Технопарк иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш назарда тутилган:

  • мис ва ноёб металлар хомашёсини қайта ишлаш борасида энергия ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, экология хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш ва маҳсулот сифатини ахборот тизимлари орқали бошқариш ва назорат қилиш бўйича илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига сарфланган харажатларнинг 50 фоиз микдори (бироқ 1 млрд сўмдан ошмайдиган қисми);
  • ушбу илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни жорий қилиш бўйича лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларни кўрсатиш (ишларни бажариш) билан боғлиқ харажатларнинг 20 фоизгача миқдори.

 

Қуйидагиларни назарда тутувчи “Ohangaron Tech Industrial” технопарки иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

  • Технопарк иштирокчиларининг илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмалари харажатларини қоплаш тартиби;
  • Технопарк иштирокчиларининг лойиҳалаш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларини бажариш) билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.08.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова