Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

ОХС қарорлари: бож муддатини кечиктириш ва ҳисобварақларни блокировка қилиш

25.03.2016

Олий хўжалик суди Пленумининг “Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиштўғрисида”ги 25.02.2016 йилдаги 292-сон қарори билан олий суд инстанциясининг қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалаларига тааллуқли амалдаги тушунтиришлар қатори ўзгартирилди ва тўлдирилди.

 

Демак, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2008 йил 18 апрелдаги 180-сон қарори акциядорлар АЖ фаолиятидан келиб чиқадиган низолар бўйича даъво билан хўжалик судига мурожаат қилганда уларга давлат божини тўлаш муддатини кечиктиришни тақдим қилиш тартибини соддалаштирувчи норма билан тўлдирилди. Шунга алоҳида эътибор қаратиш жоизки, кўрсатилган ҳолатда акциядор мулкий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим қилишга мажбур эмас.  

 

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2010 йил 18 июндаги 210-сон қарорига солиқ органларининг солиқ тўловчининг ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши асосларига тааллуқли ўзгартиришлар киритилди.

 

Шунингдек қарорга юридик шахслар томонидан кирим қилинмаган товарларни сақлаш учун санкцияларни юмшатиш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилди.

 

Биз бу ҳақда “Кирим қилинмаган товарлар учун санкция юмшатилди” шарҳимизда ёзганмиз.

 

Бундан ташқари, суд фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий қилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик судлари томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2012 йил 15 июндаги 238-сон қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2013 йил 5 декабрдаги 254-сон қарори ўзгартиришларга юз тутди. Судларга ундирувчиларда электрон манзиллар мавжуд бўлган тақдирда, судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат шаклидаги ижро варақалари ва суд буйруқларини ахборот тизими орқали юбориш ҳуқуқи берилди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз. 

 

Мавзуга доир материаллар:


Имтиёзлар ва преференциялар дахлсиздир

 

Шартномада неустойка: жарима ёки пеня