Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧто изменилось в механизме отправки отчетности по кодам 29 и 137 (импорт услуг) В какие периоды можно платить налог на прибыль по сниженной на 50% ставке Как исправить ошибки по ИКПУ в электронных документах

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси нималар билан шуғулланади

03.03.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 01.03.2022 йилдаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-146-сон қарори қабул қилинди.

 

Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Қўмитага тегишли вазифаларни амалга ошириш учун, зарур ҳолларда, давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб қилиш, ишчи rypyҳлap тузиш;
  • Қўмита ваколатига кирувчи масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларидан статистик, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;
  • давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда оилани мустаҳкамлаш борасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
  • хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кўзлаб судларга ариза (шикоят) ва даъволарни киритиш;
  • хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда оилани мустаҳкамлашга доир ташаббуслар билан чиқиш ҳамда таклифлар киритиш.

 

Бош прокуратура тизимида Хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ташкил этилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ташкилий тузилмаси;
  • марказий аппаратининг тузилмаси;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларининг намунавий тузилмаси;
  • туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларининг намунавий тузилмаси.

 

Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг фаолиятини молиялаштириш манбалари қуйидагилар:

  • Давлат бюджети маблағлари;
  • Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари;
  • қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.03.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.