Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга – имтиёзли кредитлар

31.03.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 27.03.2021 йилдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5041-сон қарори билан қуйидагилар тасдиқланди:

 

  • 2021 йилда Дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштиришнинг манбалар кесимидаги мақсадли параметрлар.
  • 2021 йилда Дастурлар доирасида лойиҳаларни кредитлашнинг ҳудудлар кесимидаги мақсадли параметрлар.

 

Маълумот учун! Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилишга йўналтирилган дастурларга қуйидагилар киритилган:

а) «Ҳар бир оила − тадбиркор» дастури;

б) Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини, шунингдек хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастурлари;

в) Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури;

е) Бандликка кўмаклашиш дастури.

 

2021 йил 1 апрелдан бошлаб:

  • аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади;
  • кредит олишга талабгорларга «Агробанк» АТБ, АТ «Халк банки» ва «Микрокредитбанк» АТБлар орасидан бирини ихтиёрий танлаб, барча дастурлар доирасида имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаат этиш имконияти яратилади;
  • кредит олувчи танлаган маҳсулот етказиб берувчи (иш бажарувчи) ташкилот томонидан маҳсулотлар етказиб берилгандан (ишлар бажарилганидан) сўнг, кредит маблағлари таъминотчига ажратиб берилади;
  • ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин;
  • «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган фуқароларга ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилиш масъулияти тижорат банклари билан бирга мос равишда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда сектор раҳбарлари, шунингдек маҳалла фуқаролар йиғини раислари зиммасига юклатилади.

 

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш учун:

а) Молия вазирлиги 1,3 трлн сўм миқдоридаги маблағни ваколатли банкларнинг устав капиталини оширишга, шу жумладан «Агробанк» АТБга − 700 млрд сўм, «Микрокредитбанк» АТБга − 400 млрд сўм ва АТ «Халқ банк»га − 200 млрд сўм йўналтиради.

 

б) Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси уч йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга:

  • ваколатли банкларга 1,6 трлн сўмлик кредит ресурслари ажратилишини таъминлайди;
  • АТ «Алоқабанк»ка − асаларичиликни ривожлантириш учун 5 млн АҚШ доллари эквивалентида ва «Туронбанк» АТБга тадбиркорлик субъектларининг 10 сотихдан кам бўлмаган майдонларда лимончиликни ташкил этиш лойиҳаларини молиялаштириш учун 8 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар ажратилишини таъминлайди.

 

Тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкалари, истисно тариқасида, 2022 йил 1 январга қадар МБнинг асосий ставкаси доирасида белгиланади. Тижорат банкларига кредит ресурслари МБнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст даражада ажратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.