Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарори билан Ўзбекистонга олиб келинадиган алоҳида товарлар учун акциз солиғи ставкалари тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга олиб келинадиган товарларга акцизнинг илгариги ставкалари Президентнинг 29.09.2017 йилдаги ПҚ–3303-сон «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан белгиланган бўлиб, улар 2017 йилнинг 1 октябригача амал қилган.
1.10.2017 йилда тасдиқланган деярли барча ставкалар 2018 йилда ҳам ўзгаришсиз қолдирилди (ПҚ–3454-сон қарорга 12-2-илова).
2018 йилда Ўзбекистонга олиб кириладиган товарлар учун акциз солиғининг фақат битта янги ставкаси қўшилди:
Товар гуруҳи рақами |
Товарлар номи |
ТИФ ТН бўйича товар коди |
Товарнинг божхона қийматидан фоизларда
|
39 |
Карбоксиметилцеллюлоза ва унинг тузлари |
3912 31 000 0 |
10 |
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Ирина Ахметова.