Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Списание отрицательной разницы по НДС при переходе на упрощенный режим 6%: что понятно, а на какие вопросы ответа нет Налоговый аудит без предупреждения. Часть 2: что считается признаками уклонения от уплаты налогов Как восстановить потерянные данные в чеке ККТ и отчете по поступлениям

Олимпиада ва спорт мусобақалари ғолиблари Ўзбекистон бўйлаб саёҳат билан рағбатлантирилади

29.07.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2026 йилдаги 406-сон қарори билан Таълим ва спорт йўналишлари бўйича ўтказиладиган фан олимпиадаси ва спорт мусобақаси ғолибларини "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат" йўлланмасини тақдим этиш орқали рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ёшлар ўртасида республика миқёсида ўтказиладиган спорт мусобақалари ғолибларини "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат" йўлланмаси билан қўшимча тақдирлашни жорий этиш 15.05.2025 йилдаги ПФ-87-сон Фармонда назарда тутилган.

 

Ҳужжат қуйидаги тартибларни назарда тутади:

• "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат" йўлланмасини олиш учун ариза бериш;

• саёҳатларни ташкил этиш ва уларнинг ташкилотчиларининг мажбуриятлари;

• саёҳатчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

"Ўзбекистон бўйлаб саёҳат" йўлланмаси республика ва вилоят даражаларида (тегишли равишда уч ва икки кунлик саёҳатлар) қуйидагиларга топширилади:

• давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари, ўқув лицейлари ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича фан олимпиадалари ва (ёки) спорт мусобақалари ғолибларига;

• республика олий таълим ташкилотларининг фан олимпиадалари ва спорт мусобақалари ғолибларига;

• ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказиладиган "Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари" спорт мусобақалари ғолибларига.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги фан олимпиадалари ва спорт мусобақалари ғолибларининг белгиланган манзилларга бориш жадвалини ҳар йили 15 апрелга қадар тасдиқлайди.

 

Ташкилотчилар томонидан тасдиқланган сафарлар жадвалига мувофиқ ҳар йили июнь ва июль ойларида сафарлар ташкил этилади.

 

Бунда туроператор ва ташкилотчи ўртасида туристик тадбирлар ва хизматларни ташкил этиш ҳамда кўрсатиш тўғрисида белгиланган тартибда шартнома тузилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.07.2026 йилдан кучга кирди.


                                        Лола Абдуазимова