Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как платить налоги со стоимости путевок в детский лагерь Как вести воинский учет сотрудников Как применить льготу по НДС на мясо, рыбу и картофель Как распределить цену сделки на обязательства по договору Как получить бесплатные консультации по МСФО

Олис ҳудудларда фаолият юритаётган педагогларга – махсус устамалар

14.06.2019

Читать на русском языке

 

Улар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарори билан белгиланди.

 

Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларнинг базавий тариф ставкасига махсус устама белгиланди.

 

Бундай ҳудудлар рўйхатига 242 та ҳудуд (фуқаролар йиғинлари) киритилган: Қорақалпоғистонда – 14 та, Бухоро вилоятида – 5 та, Жиззах вилоятида – 13 та, Қашқадарё вилоятида – 50 та, Навоий вилоятида – 26 та, Наманган вилоятида – 5 та, Самарқанд вилоятида – 25 та, Сурхондарё вилоятида – 35 та, Сирдарё вилоятида – 2 та, Тошкент вилоятида – 20 та, Фарғона вилоятида – 43 та, Хоразм вилоятида – 4 та. Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда минтақавий ҳокимликлар таклифига биноан рўйхатга ўзгартиришлар киритишга ҳақли.

 

Махсус устама миқдори педагогнинг иш стажига боғлиқ:

 

Умумтаълим муассасасида ишлаган даври

Махсус устама миқдори, %да

6 ойдан 3 йилгача

10

3 йилдан 5 йилгача

20

5 йилдан 10 йилгача

30

10 йилдан 15 йилгача

40

15 йилдан ортиқ

50

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.