Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:12 дел для главбуха до конца 2021 года 12 НПА, повлиявших на «коммерческую» медицину в 2021 году Как подстроиться под последние нововведения в чеках онлайн-ККТ Как без ошибок отразить данные онлайн-ККТ в персональном кабинете налогоплательщика и расчете по налогу

Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили институти таъсис этилди

16.08.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 9 август куни «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Ҳужжатда Олий Мажлис палаталарининг:

  • Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (кейинги ўринларда – Болалар омбудсмани) институтини таъсис этиш;
  • Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимини тугатиш ҳақидаги таклифлари маъқулланди.

 

Болалар омбудсмани Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан 5 йил муддатга сайланади. Номзод Олий Мажлис палаталари кўриб чиқиши учун Президент томонидан киритилади.

 

Қуйидагилар:

  • Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро Болалар масалалари бўйича миллий комиссия (кейинги ўринларда – Миллий комиссия);
  • Вояга етмаганлар ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари тегишлича Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари (кейинги ўринларда – ҳудудий комиссиялар) этиб қайта ташкил қилинади.

 

Қуйидагилар Миллий комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, унинг соғлом турмуш тарзини таъминлаш;
  • болаларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишига кўмаклашиш;
  • боланинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлишининг олдини олиш чораларини кўриш;
  • болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида давлат дастурлари ва бошқа дастурлар ишлаб чиқилишини ҳамда амалга оширилишини, шунингдек уларнинг ижроси устидан назоратни ташкил этиш;
  • болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чораларни баҳолаш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини ошириш ва бошқалар.

 

2021 йил 1 сентябрдан қуйидагилар ташкил этилади:

  • Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти таркибида Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шуъбаси;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти;
  • туман (шаҳар) ҳокимликларида болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари.

 

Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

  • бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, ушбу йўналишда давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга доир чора-тадбирларни белгилаш;
  • бола ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳал этиш;
  • оилага тарбияга олинган (патронат) болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланишини мониторинг қилиш;
  • васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар билан ишлаш бўйича давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкиллаштириш, шунингдек уларнинг ижросини назорат қилиш;
  • имконияти чекланган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилишга кўмаклашиш ва бошқалар.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Болалар масалалари бўйича миллий комиссия таркиби;
  • Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссияларининг намунавий таркиблари;
  • Вазирлар Маҳкамаси Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шуъбасининг ташкилий тузилмаси;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятларининг ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш шуъбаларининг намунавий тузилмалари;
  • Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси.

 

Эльмира Сиразиева.


Курс валют

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум