Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Олий суд Пленуми – энди энг юқори инстанция эмас

31.03.2017

29.03.2017 йилдаги ЎРҚ–421-сон “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун эълон қилинди. Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган бўлиб, 1.04.2017 йилда кучга киради.

Ҳужжат билан суд инстанциялари рўйхатига тузатиш киритилди.

 

Биринчидан, Олий суд Пленуми (судьяларнинг умумий йиғилиши) энди энг юқори суд инстанцияси ҳисобланмайди. Илгари у назорат тартибида аниқ суд ишларини кўриб чиқар эди (мансабдор судьялар ва прокурорлар протестлари бўйича). Энди у фақат ташкилий масалаларни ҳал этади, суд амалиётини умумлаштиради ва қонунчиликнинг қўлланилиш тартиби ҳақида тушунтиришлар беради.

 

Олий суд Раёсати энг юқори инстанция бўлди. У Раис, унинг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари ва бир нечта судьялардан иборат.  Раёсатнинг аниқ таркибини Пленум тасдиқлайди.

 

Иккинчидан, ўрта бўғин судлари Раёсатлари (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, Ҳарбий суд) ҳам аниқ суд ишларини кўриб чиқмайдиган бўлишди. Илгари улар Олий суд Пленуми сингари назорат қилувчи инстанция ҳисобланар эди. Энди улар фақат суд амалиётини умумлаштириш материалларини кўриб чиқиш ва судлов ҳайъатлари ҳамда қуйи судлар раислари маърузаларини эшитадиган бўлди.

 

Мазкур судлар раислари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокурорлари, Ҳарбий ва Транспорт прокурорлари  энди назорат тартибида протест келтира олмайди.

 

Учинчидан, жиноят ишлари бўйича апелляция ва кассация судлари қарорларини қайта кўриб чиқиш тартиби ўзгарди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳри судлари, Ҳарбий суд аппеляция ва кассация ҳайъатларининг ажримлари фақат жиноят ишлари бўйича суд ҳайъати ҳамда Олий суднинг ҳарбий ҳайъати томонидан назорат тартибида кўриб чиқилиши мумкин.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди апелляция ва кассация судлов ҳайъатларининг ажримлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг назорат тартибида чиқарилган ажримлари  – Олий суд Раёсати томонидан кўриб чиқилади.

 

Самир Латипов,
экспертимиз.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах