Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что должен сделать бухгалтер до 10 декабря - читать на buxgalter.uzЧем заменят статьи УК за дискредитацию конкурента и нарушения правил торговли - читать на buxgalter.uzЦБ запретил блокировать депозиты и банковские карты физлиц за долги - читать на buxgalter.uzКак спрогнозировать риски назначения камералки в 2020 году - читать на buxgalter.uzРасчетная единица МРЗП больше не используется - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как изменить номер телефона для СМС-уведомлений ГНК - читать на buxgalter.uzНалоговики объяснили, как кенгаши будут продлевать сроки уплаты отдельных налогов - читать на buxgalter.uz

Олий таълим соҳасида устуворликлар белгиланди

10.10.2019

Читать на русском языке

 

Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди (Президентнинг 8.10.2019 йилдаги Фармонига қаранг).

 

Бошқалар қаторида у қуйидагиларни назарда тутади:

  • соҳада ДХШни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат ОТМ фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50%дан ошириш;
  • Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг флагманига айлантириш, уларни Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education ёки Academic Ranking of World Universities ТОП-500 рўйхатига киритиш, шунингдек республикадаги камида 10 та ОТМни  ушбу рейтингларнинг ТОП-1000 рўйхатига киритиш;
  • ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш, илғор стандартларни жорий этиш, жумладан, назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига босқичма-босқич ўтиш, ОТМнинг академик мустақиллигини таъминлаш;
  • ОТМда таълим, фан, инновация ва илмий-тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш фаолиятининг узвий боғлиқлигини назарда тутувчи “Университет 3.0” концепциясини босқичма-босқич жорий этиш;
  • ОТМда технопарк, форсайт, технологиялар трансфери, стартап, акселератор марказларини ташкил этиш;
  • мамлакатимиз олий таълим тизимини Марказий Осиёда халқаро таълим дастурларини амалга оширувчи “хаб”га айлантириш;
  • халқаро ҳамкорликни, шу жумладан профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар, докторантлар, бакалавриат ва магистратура талабаларининг юқори импакт-факторга эга нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этишини йўлга қўйиш ва ҳ.к.

 

Концепция босқичма-босқич амалга оширилади – тегишли даврга мўлжалланган мақсадли параметрлар ва асосий йўналишлардан келиб чиқиб, ҳар йили алоҳида “Йўл харитаси” тасдиқланади.

 

ОЎМТВ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳамда Ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорлари кенгаши негизида Республика олий таълим кенгаши ташкил этилди. Бу ташкилий, таҳлилий ва маслаҳат вазифаларига эга ННТдир. Унинг фаолияти натижалари, ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар соҳа вазирлигининг ҳайъат мажлисида йилига камида икки марта кўриб чиқилади ва улар юзасидан қарорлар қабул қилинади. Шунингдек, Кенгаш ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар юзасидан ҳар чоракда Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради.

 

Давлат ОТМ раҳбарлари томонидан хорижий мамлакатга хизмат сафарига чиқишнинг янги тартиби жорий этилмоқда. Бўйсунуви бўйича вазирлик ва идорани хабардор қилиш, ОТМ сайтида асосий маълумотларни (мамлакат номи, ташриф мақсади ва режаси), сафар натижалари юзасидан эса – ОТМ кенгашига амалга оширилган ишлар ва харажатлар тўғрисида тақдим этилган ҳисоботни жойлаштириш лозим. Бу ДХХ, Миллий гвардия, Адлия вазирлиги, ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва ДБҚ тизимидаги ОТМларга тегишли эмас.

 

Олег Заманов.