Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как резиденту IT-парка выплатить дивиденды учредителю Как установить счетчик на своем объекте: новые правила учета электроэнергии Когда и какой чек системы онлайн-ККТ нужно выдать покупателю

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ойлик иш ҳақи оширилади

12.07.2019

Читать на русском языке

 

1 августдан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарув ходимларининг  тариф коэффициентлари оширилади, илмий даражалар ва хизмат қилган умумий иш стажи учун устамалар жорий қилинади. Моддий рағбатлантириш чоралари Президентнинг 11 июлдаги Фармонида назарда тутилган.

 

Биринчидан, ЯТС бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра вазирлик бошқарув ходимлари лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорида қўлланади. Бу билан боғлиқ қўшимча харажатлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Иккинчидан, вазирлик марказий аппарати ходимлари ойлик иш ҳақига қуйидаги устамаларни оладилар:

 

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:

  • фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимлари – 30%;
  • фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимлари – 35% устамалар белгилаш;

 

б) Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан - олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида хизмат қилган умумий иш стажи учун:

  • 3 йилдан 5 йилгача – 10%;
  • 5 йилдан 10 йилгача –20%;
  • 10 йилдан 20 йилгача – 30%;
  • 20 йилдан ортиқ – 40%.