Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект ПКМ: какой порядок ценообразования предлагают внедрить налоговые органы Нужно ли выдавать кассовые чеки при выездной торговле и службам доставки Будет ли бухгалтер нести ответственность за выполнение требований директора – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro

Олмалиқ КМКнинг янги вазифалари белгиланди

22.09.2017

 

Президентнинг 15.09.2017 йилдаги ПҚ–3280-сон «Олмалиқ КМК» АЖ бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат давлат раҳбарининг сайтида жойлаштирилган. 

 

 

Ҳужжат билан «Олмалиқ КМК» АЖнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди:

  • минерал-хом ашё базасини кенгайтириш ҳамда руда, рангли ва нодир металларнинг янги конларини ўзлаштириш соҳасида кончилик ишлаб чиқаришини юритиш, фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш ва уларни кейинчалик қайта ишлашни ташкил этиш, рангли ва нодир металларни чуқур қайта ишлаш асосида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни оширишнинг замонавий усулларини жорий этишга қаратилган ягона техник сиёсатни амалга ошириш;
  • ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиш суръатларини, юқори қўшимча қийматли саноат маҳсулотлари экспорти ҳажмини, шу жумладан маҳсулотлар сотишнинг янги бозорларини ўзлаштириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатини ошириш ва таннархини камайтириш бўйича мақсадли йўналтирилган ишларни амалга ошириш ҳисобига кенгайтиришни таъминлаш  мақсадида таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш;
  • инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнларини самарадорлиги ва шаффофлигини оширишга йўналтирилган янги юқори технологияли ишлаб чиқаришларни қуриш ва жорий этишни, янги иш жойлари яратишни, лойиҳа бошқарувининг замонавий усулларини жорий этишни кўзда тутадиган йирик инвестиция лойиҳаларини рўёбга чиқаришга инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни барқарор жалб этишни таъминловчи фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш;
  • ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, импортнинг ўрнини босиш ва ички бозорни зарур товарлар, бутловчи буюмлар билан тўлдириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, товар ва хизматларнинг айрим турлари импортини босқичма-босқич камайтириш мақсадида мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларидан устувор фойдаланиш асосида тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш;
  • илмий-тадқиқот ишларини, шу жумладан рангли, қимматбаҳо, нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар соҳасида амалий тадқиқотлар  дастурини бажариш доирасида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, янги технологиялар ва инновацион ишланмаларни ишлаб чиқиш ва  ишлаб чиқаришга жорий этиш жараёнларида иштирок этиш;
  • замонавий АКТ ва дастурий маҳсулотларни кенг жорий этиш, шу асосда бошқарув самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш харажатлари ва таннархини пасайтириш, унинг рақобатбардошлигини, шунингдек комбинатнинг молия-хўжалик фаолияти шаффофлигини ошириш;
  • комбинатнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, муҳандис-техник ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш, олий ва ўрта-махсус, касб-ҳунар ҳамда илмий муассасалар билан кооперацияни кучайтириш йўли билан уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш, кучли рақобат шароитларида тармоқнинг самарали таъминлашга қодир ёш, иқтидорли мутахассисларни жалб этиш.

 

Белгиланишича, Олмалиқ КМК бошқаруви раиси акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланади, Президент билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади ҳамда мақомига кўра вазирга тенглаштирилади. Унинг ўринбосарлари комбинатнинг кузатув кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

 

Бундан ташқари, қарор билан аниқ чора-тадбирлар режаси – 2017–2019 йилларда «Олмалиқ КМК» АЖнинг асосий ишлаб чиқариш бўлинмалари бўйича ишлаб чиқариш таннархи ва харажатларини камайтириш бўйича «йўл харитаси» маъқулланди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.    

 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.