Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzО чем говорит коэффициент разрыва по НДС Сколько инвентаризаций вы можете провести и сколько – обязаны Какой должен быть порядок проведения налогового контроля сделок при трансфертном ценообразовании Как компенсировать неиспользованные отпуска, если сотрудник не увольняется

“Олтин акция” тушунчаси қонунчиликдан чиқариб ташланди

20.04.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 29 март куни “Корпоратив бошқарув тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-760-сон Қонун имзоланди.

 

Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

  • “Олтин акция” тушунчаси ва давлат томонидан “олтин акция” билан фойдаланиш тартиби чиқариб ташланди. Илгари, давлат вакили “олтин акция” реализация қилинганда жамият акциядорларининг умумий йиғилишида ва кузатув кенгаши мажлисларида айрим масалаларга оид қарорларга вето қўйиш ҳуқуқи билан мажбурий тартибда иштирок этар эди.

Эслатиб ўтамиз, «олтин акция» давлатнинг айрим жамиятларни бошқаришда иштирок этишига доир махсус ҳуқуқи бўлиб, у стратегик аҳамиятга эга бўлган давлат корхоналари хусусийлаштирилаётганда мамлакатнинг иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;

  • жамият директори, жамият бошқаруви аъзолари, ишончли бошқарувчи жамият билан тузадиган шартнома уч йилгача узайтирилмоқда. Илгари бундай шартномалар бир йилга тузилар эди;
  • жамиятнинг беш фоиздан кам бўлмаган овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядор аффилланган шахс билан битимни тузишга доир талаблар бузилишининг мавжуд белгиларини ўрганиш учун мустақил равишда аудиторлик ташкилотини жалб этишга ҳақли. Илгари бундай ҳуқуққа ўн фоиздан кам бўлмаган  акцияларга эгалик қилувчи, овоз берувчи акциядор эга эди;
  • жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга ошириш учун жамият уставида жамиятнинг тафтиш комиссиясини тузишни назарда тутишга ҳақли. Илгари тафтиш комиссияси (тафтишчи) сайланиши акционерлик жамияти учун мажбурий талаб эди.

 

Бошқа қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:

  • Марказий банк Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш бўйича банк операцияларини амалга ошириши мумкин. Тегишли қўшимча “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 38-моддасига киритилди;
  • кузатув кенгаши, унитар корхона раҳбари билан бир қаторда агар бу корхонанинг уставида назарда тутилган бўлса, унинг бошқарув органи ҳисобланиши мумкин. Тегишли қўшимча Фуқаролик кодексининг 70-моддаси 6-қисмига киритилди;
  • Қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича пул маблағларининг ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан бир қаторда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Тегишли қўшимча “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунга киритилган;
  • аудиторлик текширувининг буюртмачиси бўлиш ҳуқуқига эга бўлиш учун улуш миқдори ўн фоиздан беш фоизга камайтирилди. Ўзгартириш “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунга киритилди. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.03.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.