Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Нужно ли прекращать трудовой договор с несовершеннолетним, если на этом настаивают родители Как рассчитать НДС при сдаче в аренду недвижимости Как бухгалтеру «поставить себя» в компании? Работодатели смогут проверять, не трудоустроены ли их сотрудники где-то еще Налоговые последствия при покупке доли в УФ у нерезидента

Оммавий тадбирлар режасини шакллантириш тартиби белгиланди

27.02.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2021 йилдаги 98-сон қарори билан оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик календарь режаларини шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби тасдиқланди.

 

Президентнинг 26.05.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6000-сон Фармонига мувофиқ Оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик календарь режаларини шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унда қуйидагилар назарда тутилган:

  • оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда уларда қатнашишнинг яхлит тизимини шакллантириш;
  • оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик календарь режаларини  шакллантириш ва тасдиқлаш;
  • календарь режаларда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш.

 

Белгиланишича, календарь режалар тегишлича Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг қарорлари билан тасдиқланади.

 

Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг буюртмаларига асосан барча хизматлар ёзма шаклда тузиладиган шартнома асосида ҳақ тўлаш эвазига кўрсатилади.

 

Календарь режаларда назарда тутилган тадбирлар Ўзбекистон республика бюджети ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан, буюртмачи маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.02.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.