Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Онлайн-НКМни 2018 йилдан жорий қилиш режалаштирилмоқда

23.03.2016

Давлат порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Чакана савдо ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Лойиҳа билан ҳисоб-китоблар бўйича маълумотларни солиқ хизмати органларига онлайн-узатиш функциясига эга назорат-касса машиналарини (НКМ) босқичма-босқич фойдаланишга топширишни жорий қилиш кўзда тутилаётир.

 

Лойиҳага мувофиқ 2017 йил 1 январдан бошлаб туманлар (шаҳарлар) солиқ хизмати органларида фақат шундай функцияга эга ҳамда бетакрор кодли чек берадиган НКМ рўйхатга олинади.

 

2018 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо ва пулли хизмат кўрсатиш соҳасидаги барча юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар  фақат онлайн-НКМлари, шунингдек тўлов терминалларидан фойдаланиб, бетакрор кодли чек берган ҳолда аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишлари керак бўлади.  Бундан ўз фаолиятининг ўзига хослиги туфайли аҳоли билан ҳисоб-китобларни НКМни қўлламаган ҳолда амалга оширишга рухсат берилган хўжалик юритувчи субъектлар мустасно.

 

2020 йил 1 январдан бошлаб телекоммуникация тармоқлари билан қамраб олинмаган, олисдаги ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида онлайн-НКМларини фақат Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ДСҚга тақдим қилинадиган рўйхатга кирган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатдан ўтказишади.

 

Онлайн-НКМларини қўллайдиган хўжалик юритувчи субъектлардан маълумотларни қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш, пакетлаш ва узатишни амалга оширадиган фискал маълумотлар оператори функцияси, маълумотлардан солиқ хизмати органлари фойдаланишларини таъминлаш ДСҚ ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази зиммасига юкланади.

 

Қарор талабларига риоя қилмасликка НКМ қўлламасдан фаолият юритиш сифатида қаралади ҳамда айбдор шахслар ва хўжалик юритувчи субъектлар жавобгарликка тортилади.

 

Лойиҳа билан қатор топшириқлар кўзда тутилган, жумладан:

 

- ДСҚга “Ўзстандарт” агентлиги ва “Ўзэлтехсаноат” АК билан биргаликда онлайн-НКМ учун ягона техник талаблар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

 

- Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига фискал маълумотлар оператори иш тартибини тартибга солувчи Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, солиқ хизмати органларига узлуксиз маълумотлар узатиш учун уяли алоқа компаниялар операторлари томонидан  сифатли алоқа тақдим этилиши устидан назорат қилишни таъминлаш;

 

- “Ўзэлтехсаноат” АКга онлайн-НКМлари учун ягона техник талаблар тасдиқлангандан сўнг уларни республикада ишлаб чиқаришни ва (ёки) онлайн-режимида  НКМ таркибида ишлайдиган махсус қурилмаларни ишлаб чиқаришни, тегишли дастурий-аппарат ечимларини ишлаб чиқишни таъминлаш;

 

- Давлат рақобат қўмитасига онлайн-НКМлари учун нарх ҳамда маълумотлар узатиш тизимига хизмат кўрсатувчи операторлар учун ҳар ойлик абонент тўлови белгиланиши устидан назорат қилишни таъминлаш топширилади.

 

Лойиҳа билан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни (пенсиялар, нафақалар, мукофотлар, ҳақлар) пластик карталардан кенг фойдаланган ҳолда нақд пулсиз шаклда тўлашга босқичма-босқич ўтиш тавсия қилинмоқда.

 

Лойиҳа чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштиришга, пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини қисқартиришга ҳамда солиқлардан бўйин товлаш мақсадида нақд тушумни яширишни олдини олишга, шунингдек аҳоли билан ҳисоб-китобларни амалга оширишни тезкор ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини кенгайтиришга қаратилган.

 

 

Лойиҳа келишув босқичида ва унга ўзгартириш, тузитиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

 

Елена ЕРМОХИНА, 

эксперт-юристимиз.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_