Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Почему нужно наладить регистрацию наемных работников ИП15 важнейших вопросов о работе самозанятых Как определять дату получения дохода для исчисления НДФЛ Когда начинать продажу остатков импорта, с которых снимается запрет

ОПЕК жамғармаси Наманган вилоятида сув таъминотини ривожлантиришни молиялаштиради

09.09.2019

Читать на русском языке

 

Лойиҳа ТИАнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 739-сон қарори билан тасдиқланган.

 

Минтақанинг сув таъминотини яхшилаш бўйича беш йиллик (2020-2025 йиллар) лойиҳа Заркент, Ходикент, Исқовот, Булоқбоши, Ёшлик шаҳарчалари ва Наманган шаҳрини қамраб олади.

 

Умумий қиймати - $68,05 млн. Ундан $53,96 млн - ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармасининг 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 20 йил муддатга берилган қарзи. Эквивалентда $14,09 млн – Ўзбекистоннинг солиқ ва божхона имтиёзлари бериш, шунингдек, инвестиция даврида молиявий чиқимларни тўлаш тарзидаги ҳиссаси.

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги “Коммунхизмат” агентлиги лойиҳа амалга оширилиши, хорижий қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.