Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

«Оқила аёллар» ҳаракати ташкил этилади

11.08.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 8.08.2022 йилдаги «Оқила аёллар ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 437-сон қарори қабул қилинди.

 

Қуйидагилар «Оқила аёллар» ҳаракатининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • жамиятда янги маънавий макон яратиш, эзгу ғоялар, миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналарни сингдиришга қаратилган тизимли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;
  • аёллар, айниқса, ёш қизларда оилага ва Ватанга садоқат, фидойилик, ташаббускорлик туйғуларини сингдириш, «одобли қиз» ва «маърифатли она» қиёфасини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • оилаларда китобхонлик, мутолаа маданиятини тарғиб қилиш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни шакллантириш, ёшлар ўртасида «Оила – муқаддас» тушунчасини тарғиб қилиш.

 

Ҳужжат билан «Оқила аёллар» ҳаракати тўғрисидаги низом тасдиқланди, унда ҳаракат фаол ва ташаббускор аёллар орасидан шакллантирилиши назарда тутилади. Ҳаракат қўмитаси 50 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари 35-40 нафар, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари – 30 нафар ходимдан иборат таркибда шакллантирилади, ҳар бир маҳаллада 15 нафар ходимдан иборат гуруҳлар ташкил этилади.

 

Шунингдек Низом билан Ҳаракатнинг ярим йиллик иш режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.08.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах