Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш қонун билан тартибга солинади

29.04.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун имзоланди  (25.04.2022 йилдаги ЎРҚ-766-Қонун), у органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш, тамғалаш ва реализация қилиш, шунингдек мувофиқликни баҳолаш ва авторизациялаштиришни тартибга солади.

 

Органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш органик маҳсулотлар тоифасига кирмайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан алоҳида тарзда амалга оширилади.

 

Органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга нисбатан қуйидаги асосий талаблар қўйилади:

  • соғлом ҳайвонлар ва ўсимликлардан, хавфсиз маҳсулотлардан ҳамда келиб чиқиши ҳайвонлар ва ўсимликларга мансуб бўлган хомашёдан фойдаланиш;
  • органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш чоғида органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлган технологиялардан фойдаланиш;
  • тупроқ унумдорлигини сақлаш, тиклаш ва ошириш;
  • ишлаб чиқариш учун органик маҳсулотларнинг муайян турини танлаш чоғида экологик тизимларни сақлаш;
  • қайта тикланадиган табиий ресурслардан, шу жумладан келиб чиқиши ўсимликлар ва ҳайвонларга мансуб бўлган маҳсулотлардан ҳамда чиқиндилардан органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ фойдаланиш;
  • қайта тикланмайдиган табиий ресурслардан фойдаланишни қисқартириш;
  • инсон соғлиғига, ўсимликларга ва ҳайвонларга зарар етказмайдиган, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини оладиган ёки унинг оқибатларини бартараф этадиган технологиялардан фойдаланиш ва бошқалар.

 

Органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш чоғида қуйидагилар тақиқланади:

  • синтетик моддалар, пестицидлар, гормонлар, антибиотиклардан ва кимёвий озиқ-овқат қўшимчаларидан фойдаланиш;
  • тупроқдан фойдаланмасдан ўсимлик маҳсулотларини етиштириш усулларини қўллаш;
  • ионлаштирувчи нурланишдан (манбалардан) фойдаланиш ва ўсимликларга ишлов беришнинг кимёвий усулларидан фойдаланиш;
  • оқова сувлар чўкмасидан, септик чиқиндилардан ҳамда инсон ҳаётига ва фаолиятига доир бошқа чиқиндилардан таркиб топган моддалардан ўғит сифатида фойдаланиш;
  • чиқиндилардан, кимёвий ва радиоактив моддалардан ифлосланган ер участкаларидан, сув объектларидан ва (ёки) уларнинг қисмларидан фойдаланиш;
  • эмбрионларни трансплантация қилишни, клонлаштиришни ва генга оид муҳандислик усулларини, ген-муҳандислик-модификация қилинган ҳамда трансген организмларни қўллаш, шунингдек ген-муҳандислик-модификация қилинган ва трансген организмлардан фойдаланган ҳолда тайёрланган маҳсулотларни қўллаш.

 

Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни бошлаётган, олиб бораётган ёки ўтаётган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтказилган қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаштирилган органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун субсидиялар ажратишни ўз ичига олади.

 

Белгиланишича, органик маҳсулотларни тамғалашда “organic” (органик), “biologic” (биологик), “ecologic” (экологик), “natural” (табиий) деган сўзлардан фойдаланилиши мумкин.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги органик маҳсулотлар соҳасидаги ваколатли давлат органидир. Унинг расмий сайтида Органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар реестри юритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах