Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как реализовать право на зачет при покупке государственного имущества В каких ситуациях нужно сдавать Расчет налога с доходов нерезидента Что делать, если ИКПУ указан неправильно Использованную тару можно будет сдавать, откроются пункты ее приема Организация учета на производственном предприятии Реализация готовой продукции

"Орол артемия саноати" зонаси Дирекциясининг вазифалари белгиланди

01.06.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 27.05.2021 йилдаги “2021-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси табиий-хомашё ва минерал ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича хом ашё базасини кенгайтириш ҳамда шу асосда қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 327-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг "2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармонини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.

 

Қуйидаги инвестиция лойиҳаларининг рўйхати тасдиқланди:

  • артемия цисталарини чуқур қайта ишлаш ҳажмларини кенгайтириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг рўйхати;
  • қизилмия илдизини етиштиришни кўпайтириш ва кўп босқичли қайта ишлаш бўйича инвестиция лойиҳаларининг рўйхати;
  • вермикулит қазиб олишни кенгайтириш ва уни чуқур қайта ишлаш бўйича инвестиция лойиҳаларининг рўйхати;
  • пахта, ипак ва терини чуқур қайта ишлаш бўйича янги инвестиция лойиҳаларининг рўйхати;
  • ички тармоқ ва тармоқлараро кооперация асосида кимё, электротехника ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги инвестиция лойиҳаларининг рўйхати.

 

Ҳужжатга асосан артемия цисталарини йиғиш ва қайта ишлаш соҳасида илмий тадқиқотлар, шу жумладан, артемия цисталарини барқарор такрор ишлаб чиқариш хавфларини баҳолаш, уни йиғиб олиш ҳажмларини ҳисобга олиш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Чет эллик инвесторлар фақат артемия цисталарини чуқур қайта ишлаш лойиҳалари, жумладан, қимматбаҳо турдаги денгиз маҳсулотлари ва балиқлар етиштириш учун био қўшимчалар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишга жалб этилади.

 

Қизилмия илдизини йиғиш ва қайта ишлаш соҳасида қизилмия илдизи плантацияларини, биринчи навбатда, унинг мамлакатда ўсмайдиган янги турлари плантацияларини ташкил қилаётган корхоналарни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали қизилмия илдизи хом ашё базасини кенгайтириш ва бошқалар режалаштирилмоқда.

 

Белгиланишича, "Орол артемия саноати" ДУК (кейинги ўринларда - Дирекция) "Орол артемия саноати" агросаноат зонаси ижро этувчи органи ҳисобланади.

 

"Орол артемия саноати" агросаноат зонасини фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус комиссиясига қуйидаги вазифалар қўйилди:

  • артемия цисталарини йиғиш ҳажмларини, популяцияни кенгайтириш шароитларини, шунингдек, чуқур қайта ишлаш технологияларини асослаш учун илмий тадқиқотлар ташкил этиш;
  • Дирекция фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш.

 

Дирекцияга бошқалар қаторида, қуйидагилар бўйича вазифалар топширилди:

  • Орол денгизи акваториясида артемия цисталарини асраб-авайлаш, самарали қайта тикланиши ва популяциясини кўпайтиришни ташкил қилиш;
  • артемия цисталарини ноқонуний ва браконьерлик йўли билан йиғишнинг олдини олиш учун қирғоқни қўриқлашни ташкил этиш.

 

2021 йил 1 июндан бошлаб:

  • артемия цисталарини йиғиш ҳажмлари Махсус комиссия томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда Фанлар академиясининг тавсиялари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади;
  • артемия цисталари тасдиқланган квоталар доирасида йиғиб олинади;
  • артемия цисталарини қайта ишлаш учун квоталар ҳар йили бирламчи ва чуқур қайта ишлаш бўйича моддий базанинг мавжудлигини текшириш натижалари асосида берилади;
  • артемия цисталарини қайта ишлайдиган корхоналарга етказиб беришнинг чекланган нархи Махсус комиссия томонидан белгиланади ва йиғиш харажатларини, шунингдек, Дирекциянинг унга юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ харажатларни ўз ичига олади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.