Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Оромгоҳга тиббий кўрикдан ўта олмаса – ота-оналарга йўлланма қийматининг 85%и қайтарилади

07.04.2017

 

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2872, 2017 йил 31 март) билан янги Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги низом тасдиқланди. Илгари амалда бўлган Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2572, 2014 йил 7 апрель) ўз кучини йўқотди.

 

Янги Низомда болаларни оромгоҳга қабул қилиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати келтирилган.

 

Демак, стационар оромгоҳга қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

  • Оромгоҳ эгаси (Балансда сақловчи) томонидан бериладиган йўлланма;
  • боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки паспорти нусхаси;
  • боланинг соғлиғи ҳақида тиббий маълумотнома (079/х-шакл). Қўшимча равишда стационар оромгоҳга қабул қилишда болалар ушбу оромгоҳ тиббиёт ходимлари кўригидан ўтказилади. Агар болада бирор касаллик аломати аниқланса, у оромгоҳга қабул қилинмайди ва унинг даволаниши учун 3 кун берилади. Бола кўрсатилган муддатда даволаниб келган тақдирда у оромгоҳга қабул қилинади ва жорий сменанинг якунига қадар дам олдирилади. Даволаниш муддати 3 кундан ортиқ давом этса, ота-онанинг 10 кун ичида берилган аризасига асосан Балансда сақловчи оромгоҳга йўлланмани қайтариб олади ва йўлланма учун тўланган маблағнинг 85 фоизини тўловчига қайтаради.

 

Кундузги оромгоҳга эса қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • ота-оналарнинг оромгоҳ раҳбари номига аризаси;
  • ота-оналардан бирининг паспорти нусхаси;
  • боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки паспорти нусхаси;
  • боланинг соғлиғи ҳақида тиббий маълумотнома (079/х-шакл);
  • тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

 

Белгиланишича, оромгоҳларда болаларни қабул қилиш ва кузатиш комиссияси тузилади.

 

Эндиликда оромгоҳда болаларни соғломлаштириш муддатлари Балансда сақловчи (илгари – ҳудудий соғлиқни сақлаш органларининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсати) томонидан белгиланади. Бундан ташқари эндиликда Балансда сақловчи оромгоҳ раҳбарини тайинлашни касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиши шарт эмас.

 

Белгиланишича, оромгоҳнинг ҳар бир тўгарагида камида 10 нафар болалардан иборат гуруҳлар ташкил этилади. Тўгарак машғулотлари учун ҳафтада 4 академик соат (сайёҳлик-ўлкашунослик тўгараклари учун ҳафтада 6 академик соат) ажратилади. Тўгаракларнинг фаолияти бепул амалга оширилади.

 

Шунингдек янги Низомда болалар, ота-оналар, педагог ходимлар ва оромгоҳ раҳбарининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари санаб ўтилган.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 3 апрелда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_