Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли выставить ЭСФ при оплате корпоративной картой Сколько дней отдохнем в декабре 2025 года Как оплачивать труд при вахтовом методе работы Как оплачивать труд при вахтовом методе работы

Ота-оналар болалар боғчаси учун қанча тўлашади

03.05.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 29.04.2021 йилдаги “2021 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 256-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжатга асосан, бадаллар миқдорлари БТМ жойлашган жой, уларда болаларнинг кунлик бўлиш вақти ва БТМга қатновчи болалар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган. Жумладан,  2021 йил 1 майдан бошлаб, бадалларнинг қуйидаги миқдорлари амал қилади:

 

Тошкент шаҳри

БТМда болаларнинг кунлик бўлиш вақти (соатда)

Бир ойлик тўлов миқдори (сўмда)

БТМга қатновчи оиладаги битта болага

Оиладаги ҳар бир болага, агар БТМга биттадан ортиқ бола қатнаса

4-5

38 000

26 000

9

206 000

147 000

10,5

246 000

175 000

12

278 000

197 000

24

293 000

209 000

Вилоят марказлари

4-5

36 000

25 000

9

199 000

141 000

10,5

238 000

169 000

12

263 000

186 000

24

279 000

199 000

Вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар

4-5

32 000

23 000

9

183 000

130 000

10,5

206 000

147 000

12

237 000

168 000

24

248 000

176 000

Туман марказлари

4-5

29 000

20 000

9

135 000

102 000

10,5

183 000

138 000

12

208 000

156 000

24

221 000

166 000

Бошқа жойлар

4-5

26 000

18 000

9

95 000

77 000

10,5

167 000

133 000

12

196 000

147 000

24

206 000

155 000

 

Бунда, қуйидаги ҳудудларда жойлашган давлат болалар боғчаларида юқорида кўрсатилган миқдорлар 50%га камайтирилади:

  • Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида;
  • Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманларида, Ғозғон ва Зарафшон шаҳарларида;
  • Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Касби, Миришкор, Қамаши, Чироқчи, Нишон, Яккабоғ ва Ғузор туманларида;
  • Бухоро вилоятининг Олот, Шофиркон, Қоракўл, Пешку ва Ромитан туманларида;
  • Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Музработ, Олтинсой, Бойсун, Қумқўрғон, Бандихон, Узун, Сариосиё туманларида;
  • Самарқанд вилоятининг Нуробод, Қўшработ, Ургут, Булунғур, ва Пахтачи туманларида;
  • Жиззах вилоятининг Бахмал, Ғаллаорол, Фориш, Мирзачўл ва Янгиобод туманларида;
  • Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Мирзаобод, Ховос ва Сардоба туманларида;
  • Фарғона вилоятининг Сўх тумани ҳамда Фарғона туманининг "Шоҳимардон" ва "Ёрдон" қишлоқларида.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.