Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzЧто еще нужно знать бухгалтеру при переходе на электронные счета-фактуры - читать на buxgalter.uzКого обследуют за III квартал - читать на buxgalter.uzЧто делать, если главбух уволился и не вернул ЭЦП - читать на buxgalter.uzКакие льготы есть по НДС при лизинге - читать на buxgalter.uzКак внедрение онлайн-ККМ и виртуальных касс повлияет на бухучет - читать на buxgalter.uz

«Ота-оналар университети» фарзанд тарбиясида муаммоси бўлган оилалар билан шуғулланади

24.07.2018

Читать на русском языке


Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2018 йилдаги 554-сон қарори билан Фуқаролар йиғини ҳузуридаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси тўғрисида намунавий низом тасдиқланди.

 

Ҳар бир маҳаллада ташкил этиладиган тузилма олдига 3 та асосий вазифа қўйилган:

  • ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
  • фарзанд тарбиясига етарли эътибор бермаётган ота-оналар билан ишлаш, фуқаролар йиғинидаги оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш;
  • фарзанд тарбияси жараёнида ота-оналарга ёрдам кўрсатиш, оилада соғлом маънавий муҳитни таъминлашга кўмаклашиш.

 

Фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) «университетлар» таркибига 10–15 нафар аъзо, шу жумладан уларнинг раҳбарлари ва раҳбарлари ўринбосарлари 2,5 йил муддатга сайланади. Бунда раҳбар вазифасини, қоида тариқасида, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис амалга оширади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_