Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

ОТБ ичимлик сув таъминоти учун $161 млн ажратди

10.08.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 02.08.2022 йилдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокида «Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш (3-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-341-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Оҳангарон, Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарларида ҳамда Чиноз тумани марказида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ичимлик ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш, ушбу ҳудудларнинг санитария-эпидемиологик ҳамда экологик ҳолатини янада яхшилаш, шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси ва ОТБ  ўртасида «Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш (3-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш учун 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 25 йилда қайтариш шарти билан $161 млн миқдоридаги қарз битими имзоланган.

 

Лойиҳанинг умумий қиймати $185,8 млн, шу жумладан:

  • ОТБ қарзи –$161 млн;
  • лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг қўшилган қиймат солиғини қоплаш ва божхона имтиёзлари шаклида улуши – $24,8 млн;
  • лойиҳани амалга ошириш даври 5 йилни (2022 – 2027 йиллар) ташкил этади.

 

«Ўзсувтаъминот» АЖ лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун зарур ташкилий-техник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилишини, ОТБ қарзидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайдиган масъул ижро этувчи орган этиб белгиланди.

 

Тошкент вилояти ҳокимлиги «Ўзсувтаъминот» АЖ билан биргаликда лойиҳанинг сифатли амалга оширилиши, белгиланган кўрсаткичларга эришилиши ва ОТБ қарзи қайтарилиши учун жавобгар ҳисобланади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • «Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш (3-босқич)» лойиҳасини техник-иқтисодий асослашнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари;
  • Лойиҳа доирасида Осиё тараққиёт банки қарзини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали;
  • Лойиҳа доирасида Осиё тараққиёт банки қарзига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг прогнози;
  • «Тошкент сув таъминоти» МЧЖни молиявий соғломлаштириш бўйича «Йўл харитаси».

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.08.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах