Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Депутат предлагает усилить безопасность ЭЦП – бухгалтеры в шоке, чего ожидать Почему не каждое письмо налоговой требует ответа Аренду прилегающих участков упростили: самовольные конструкции нужно оформить или снести Появился способ решить спор с таможенниками до суда Расчеты с физическими лицамиКак использовать искусственный интеллект в работе бухгалтера

ОТМда ўқитувчилар сони оширилади

14.11.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 617-сон Қарорига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2945, 2017 йил 7 ноябрь) билан янги Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари тасдиқланди.

 

Нормативлар айрим ОТМда қуйидагича белгиланади:

  • тиббиёт ОТМнинг соғлиқни сақлаш таълим соҳаси учун 2017/2018 ўқув йилининг 2-семестригача - 6,8 ва 2017/2018 ўқув йилининг 2-семестридан бошлаб - 6 (илгари - 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб – 8,2);
  • Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси учун 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб – 9 (илгари - 12,5);
  • Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети учун 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб – 7 (илгари - 8,5);
  • Тошкент ислом университети учун 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб – 5,1 (илгари - 6,1), 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб – 5,5.
  • ОТМ махсус сиртқи ва сиртқи бўлинмаларида - 20 (илгари - махсус сиртқи бўлинмаларда - 35).

 

Бу - муҳим! Нормативлар профессор-ўқитувчилар таркиби алоҳида қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган ОТМга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Таълим соҳалари бўйича нормативлар билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Ҳужжат 2017 йил 8 ноябрда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Сардор ЖУМАШОВ,

эксперт-юристимиз.