Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

ОТМга ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда 2% ўрин ажратилади

05.12.2017


Бундай чора-тадбирлар Президентнинг 1.12.2017 йилдаги ПФ–5270-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беради.

 

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда 2%ли квота ажратиш бошланади. Бу қўшимча квота бўлади.

 

Маълумот учун: 2016/2017 ўқув йили учун республика бўйича бакалаврлар учун квота 57 907 нафар этиб белгиланган, 2017/2018 ўқув йили учун эса – 66 316 нафар (26.05.2016 йилдаги ПҚ–2534-сон ва  05.05.2017 йилдаги ПҚ–2905-сон қарорларга қаранг). Шу тариқа, ногиронлиги бўлган шахслар учун бакалавриатда 1 150 – 1 300 га яқин ўрин ажратилишини тахмин қилиш мумкин.

 

Бундан ташқари, эслатиб ўтамиз: белгиланганидек, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси қуйидагиларни бакалавриатга ўқишга қабул қилиш учун алоҳида давлат грантларини  ажратади:

  • давлат таъминотидаги чин етимлар – тегишли таълим йўналиши бўйича “контракт”га ўтиш баллини олиш шарти билан;
  • кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари – кўп балли тизимда кириш имтиҳонларини топширганда умумий баллар миқдорига нисбатан камида 55% балл олиш ёки 5 балли тизим бўйича баҳолашда «3», «4» ва «5» баҳо олиш шарти билан.

 

Абитуриентларнинг бошқа имтиёзли тоифалари (халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари, муддатли ҳарбий хизматни тугатган, қўмондонлик тавсияномасига эга аскарлар) умумий квоталар доирасида қабул қилинади.

 

Қабул қилинган ҳужжатда қуйидагилар тўғридан-тўғри айтиб ўтилмаган:

  • ногиронликнинг қандай даражаси ўқишга имтиёзли қабул қилиш ҳуқуқини бериши (ногиронликни тайинлаш тартиби ва унинг даражаси ҳақида бу ерда ўқинг);
  • ўқиш учун қўшимча квота фақат бакалавриат учун бериладими ёки магистратурани ҳам қамраб оладими;
  • гап қўшимча давлат грантлари ажратилиши ҳақида бораяптими ёки тўлов-контракт асосида қабул тўғрисидами;
  • саралашнинг қандай механизми жорий этилади: ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида танловми, абитуриентлар жумласидан бўлган ўтиш баллини тўплай олмаган шундай фуқароларни қўшимча 2 фоизли қабул қилишми ёки бошқа тартибми.

 

Бу масалаларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда ҳал этади. Уларга 2018 йилнинг 1 апрелига қадар олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни квота асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилган.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан « Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.