Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди

15.06.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 13.06.2020 йилдаги қарори билан 2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.

 

2020/2021 ўқув йилида ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари

Таққослаш учун –2019/2020 ўқув йилида

Бакалавриат

Таълим шакли:

Сони:

Сони:

кундузги

103 575

80 430

сиртқи

31 350

19 985

кечки

5 025

1 985

Магистратура

 

10 425

7 695

 

Ҳужжатлар қуйидаги тарзда қабул қилинади:

а) бакалавриатга 20 июндан 20 июлга (20 июль куни ҳам) қадар қуйидагилар орқали:

  • Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат тест марказининг расмий сайти орқали – барча ҳудудларда;
  • Давлат хизматлари марказлари орқали - Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган ҳудудларда;

б) магистратурага - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг сайти орқали.

 

Кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.

 

Абитуриентлар тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишини танлашлари мумкин.

 

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча 4 фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади.

 

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМга ўзини ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш миқдоридан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш ҳуқуқи берилди.

 

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжлари тўлиқ автоматлаштирилган тарзда “quota.mineconomy.uz” ахборот тизими орқали шакллантирилади.

 

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб “130 000–Математика” таълим соҳаси бўйича магистратура мутахассисликлари учун Давлат буюртмаси параметрлари тўлиқ давлат гранти асосида шакллантирилади. Давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган шахсларни ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах