Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzАССА «DIPifr-рус»: как сдать экзамен с отличным результатом (часть 1) Нужно ли платить налог на прибыль при списании кредиторской задолженности по импортному контракту Как вести бухучет подрядчику Как вести бухучет заказчику

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлиги қандай таъминланади

18.03.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2021 йилдаги «Ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 135-сон қарори қабул қилинди.

 

2021 йилда асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини ички ресурслар ҳисобидан таъминлаш даражасини ошириш режалаштирилмоқда. Қарор билан ҳудудлар кесимида асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.

 

Хусусан, бутун республика бўйича 2 449 108 тонна картошка, 227 222 тонна гуруч, 1 584 863 тонна гўшт, 8 124 595 минг дона тухум ишлаб чиқарилиши белгиланган.

 

Бундан ташқари, 78 минг тонна ўсимлик ёғи, 64 минг тонна шакар, 300 минг тонна картошка, 40 минг тонна гўшт импорт қилиниши назарда тутилмоқда.

 

Ҳар йили экиб келинаётган картошка майдонларидан камида 10 фоизга кўп майдонга, жами 87 минг гектардан кам бўлмаган майдонларга картошка экилиши учун уруғлик захираси яратилади.

 

2021 йилда тупроқ ва иқлим шароити, сув таъминоти яхши бўлган қулай ҳудудларда 1 гектаргача бўлган майдонларда картошка етиштириш йўлга қўйилади.

 

Четдан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари келтириш мақсадлари учун тижорат банклари хўжалик юритувчи субъектларга айланма маблағлар учун белгиланган тартибда кредитлар ажратади.

 

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, уларни ички бозорга тизимли етказиб бериш ҳамда нархларни доимий мониторинг қилиш ва тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Республика ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди. Қуйидагилар унинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • ҳудудлар кесимида асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таҳлил қилиш;
  • озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳоли эҳтиёжига нисбатан кам етиштириладиган ҳудудлар захираси учун етишмайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми эҳтиёждан ортиқча бўлган ҳудудлар ҳисобига қоплаш чораларини кўриш;
  • озиқ-овқат маҳсулотлари ички бозорга тизимли етказиб берилиши ҳамда уларнинг нархлари ошиб кетмаслиги юзасидан доимий мониторингни амалга ошириш;
  • нархлар кескин ошиши билан боғлиқ хавфлар юзага келганда уларни салбий оқибатларини камайтириш бўйича тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан таклифлар киритиш;
  • озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича дунё бозорларидаги талаб ва таклиф мувозанати, кутилаётган ижобий ва салбий конъюктура ўзгаришлари, ички бозор учун юзага келиши мумкин бўлган хатарларни баҳолаш.

 

Республика ишчи гуруҳи раҳбари Бош вазирнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-07-19
  • USD:12601.08 (+0.00) сум
  • EUR:13774.24 (+0.00) сум
  • RUB:143.50 (+0.00) сум