Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при переводе долга по импортному контракту Облагается ли налогом на прибыль спонсорская помощь на развитие спорта Как открыть личный инвестиционный счет в Узбекистане Как продавать маркированные товары через интернет-магазин Как возместить «отрицательный» НДС – Buxgalter Pro Как возместить «отрицательный» НДС – Buxgalter Pro

Пахта-тўқимачилик кластерлари давлат томонидан қўллаб-қувватланади

31.01.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 26.01.2023 йилдаги “Пахта хомашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-23-сон қарори қабул қилинди.

 

2023 йил ҳосилидан бошлаб ҳар йили 1 октябрга қадар пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликлари билан келгуси йил ҳосили учун пахта хомашёсини етиштириш бўйича фьючерс шартномалари тузилади (2023 йил ҳосили учун 2023 йил 1 февралга қадар). Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Нью-Йорк биржаси пахта толасининг ўртача ойлик фьючерс котировкалари таҳлилини ўзининг расмий сайтида эълон қилиб боради.

 

Бунда, пахта хомашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари солиқ органларининг ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Агроплатформа" ахборот тизимига интеграция қилинади.

 

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига ноқонуний аралашиш, уларнинг таъсисчиларини йиғилишлар ва бошқа тадбирларга чақириш, фермерлар билан бўладиган муносабатларига таъсир ўтказиш қатъиян ман этилади.

 

Экинларни жойлаштириш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланишда қонунчиликда назарда тутилмаган чекловлар киритган мутасаддилар жавобгарликка тортилади.

 

2023 йилдан бошлаб, хориждан олиб келинган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларини сотиб олган ишлаб чиқарувчиларга ер текислагич агрегатлари қийматининг 30%и Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

Шунингдек, пахта хомашёси етиштириладиган майдонларни насос орқали суғоришда сарфланадиган электр энергияси харажатларининг 50%игача қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

 

2025 йил 1 январга қадар олиб кириладиган минерал ўғитларга (ТИФ ТН кодлари 3105 59 000 0, 3105 40 000 0, 3104 30 000 0, 3105 30 000 0 ва 2835 29 900 0) божхона божининг "ноль" ставкаси қўлланилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.01.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.