Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ввез товар из-за рубежа – стал плательщиком НДС – читать на buxgalter.uzМожно ли одновременно применять нулевую и льготную ставки налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЭСФ: бюджетники – не исключение – читать на buxgalter.uzМожно ли уволить «срочника» на «больничном» - читать на buxgalter.uz

Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмага бирлаштирилади

26.06.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2020 йилдаги «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 397-сон қарори қабул қилинди. 

 

Ҳужжат билан Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси ташкил этилади, унинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • кластерлар фаолиятида юзага келадиган тизимли муаммоларни ҳал этиш;
  • давлат бошқаруви органларида пахта-тўқимачилик кластерлари манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотни экспорт қилиш ҳажмини кенгайтириш;
  • хом ашё базаси, кластерлар инфратузилмасини комплекс ривожлантириш;
  • кластерлар ва фермер хўжаликлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш.

 

Уюшма тузилмасида тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли ва устувор йўналишларини белгилайдиган Пахта-тўқимачилик кластерлари кенгашини ташкил этиш назарда тутилган. Муассисларнинг умумий йиғилиши қарори билан уюшманинг ижро аппарати тузилмаси тасдиқланади ҳамда унинг раиси ва ўринбосарлари сайланади.

 

Уюшма фаолиятини молиялаштириш аъзолик бадаллари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади. Уюшма Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставелли кўчаси, 8-уй манзилидаги «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ биносида жойлаштирилади.

 

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш, пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасида ўзаро муносабатларни такомиллаштириш мақсадида кластерлар фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилади. Баҳолаш идоралараро комиссия ва ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан ҳар йили 25 декабрга қадар ўтказилади.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш бўйича идоралараро комиссия таркиби;
  • Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳнинг намунавий таркиби.

 

Кластерлар фаолияти балли тизим асосида қуйидаги йўналишлар бўйича баҳоланади:

  • пахта хом ашёсини етиштиришдан бошлаб уни тайёр маҳсулот сифатида сотишгача бўлган ишлаб чиқаришнинг узлуксиз занжирини ташкил этиш даражаси (умумий кўрсаткичнинг 50%и);
  • ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, янги ва замонавий техника ва технологияларни қўллаш даражаси (30%);
  • фермерларнинг манфаатдорлигини ҳисобга олиш даражаси (10%);
  • пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ бошқа масалалар (10%).

 

Идоралараро комиссия кластерлар фаолиятини баҳолаш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра, кластернинг фаолияти самара бермаётганлиги тўғрисида қарор чиқариши ҳамда тегишли ҳудудда кластер ташкил этиш учун янги муассисларни тавсия этиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.06.2020 йилдан кучга кирди

 

Лола Абдуазимова.


Курс валют

2020-10-20
  • USD:10371.76 (+0.00) сум
  • EUR:12153.63 (+0.00) сум
  • RUB:133.19 (+0.00) сум