Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Пахта ҳосилдорлиги қандай оширилади

19.12.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 15.12.2023 йилдаги «Пахтачиликда уруғчилик тизимини ривожлантириш ҳамда пахта ҳосилдорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-391-сон Қарор имзоланди.


2024 йил 1 январдан бошлаб Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Президент ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши мутахассислари назорати остида тажриба-синов тариқасида юқори ҳосилдор хорижий ғўза навлари ва дурагайларини олиб кириш ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари тасарруфидаги пахта экиладиган майдонларнинг 10 %гача жойлаштиришга, истисно тариқасида рухсат берилади. Бунда қуйидагилар талаб этилади:

  • карантин рухсатномаси, экспорт қилувчи мамлакатнинг ўсимликлар карантини ва уларни ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари томонидан бериладиган фитосанитария сертификати ёки гувоҳномаси мавжудлиги;
  • хориждан келтириладиган ғўза навлари ва дурагайларидан пахта ҳосили етиштиришда ҳамда уларнинг уруғларини кўпайтиришда импорт қилувчи томонидан интеллектуал мулкка даъво қилмаслик;
  • хорижий ғўза навлари ва дурагайларини олиб келишда нав оригинаторлари (патент эгаси) билан лицензия шартномаси тузиш талаб қилинса, лицензия харажатларини импорт қилувчи корхона томонидан қоплаш;
  • келгуси йилларда экиш учун хорижий ғўза навлари ва дурагайларини маҳаллий шароитда етиштиришни ташкил этиш;
  • навларнинг биологик ва механик ифлосланишининг олдини олиш мақсадида ғўза навлари экилаётган ҳудудларда нав жойлаштириш тартибига қатъий амал қилиш.

 

Шунингдек хориждан олиб кириладиган ўрта толали ғўза навлари ва дурагайларига қўйиладиган талаблар тасдиқланмоқда.

 

2024 йилдан бошлаб:

  • пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан хориждан келтирилган ғўза уруғларининг генетик тозалигини молекуляр-генетик таҳлил қилиш бўйича маҳаллий ваколатли лабораториялар хулосаси олинади ҳамда барча импорт қилинадиган ғўза уруғларининг экинбоплик сифат кўрсаткичлари баҳоланади;
  • пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан хориждан олиб келинган ғўза навлари ва дурагайлари икки йиллик етиштириш натижаларига кўра талабларга мос келган ҳолларда республика ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига киритилади/

 

Уруғлик пахта хомашёсини етиштирувчилар (пахта-тўқимачилик кластерлари, фермер хўжаликлари, кооперациялар)га маҳаллий олимлар томонидан яратилган районлаштирилган, истиқболли ва янги ғўза навларини оригинаторлар билан тузиладиган лицензия шартномаси асосида жойлаштириш ҳуқуқи берилади, бунда уруғликлар учун тўланадиган устама маблағлар мазкур субъектлар ўртасида ўзаро келишув асосида, бироқ 3-12 % роялти тўловларидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.12.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.