Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Пахта ҳосилдорлигини оширганлик учун субсидия берилади

06.07.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2022 йилдаги 360-сон қарори билан Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди. 

 

Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун 13 та тумандаги ердан фойдаланувчиларга ҳар бир гектар майдонга 1 млн сўм субсидия берилади. Уни олиш учун ердан фойдаланувчилар қишлоқ хўжалиги бўлинмасига “Агросубсидия” ахборот тизими орқали 2022 йил 25 июлга қадар ариза билан мурожаат қилишлари керак.

 

Қишлоқ хўжалиги бўлинмаси аризаларга асосан 2022 йил 1 августга қадар ердан фойдаланувчиларнинг номи, манзили, пахта майдони тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган рўйхатни ҳудудий ҳокимликларга тақдим этади. Ҳокимликлар 2022 йил 5 августга қадар ердан фойдаланувчилар рўйхатини тасдиқлайди. Қишлоқ хўжалиги бўлинмаси 2022 йил 10 августга қадар ердан фойдаланувчиларни уларнинг рўйхатга киритилганлиги ёки рўйхатга киритиш рад этилганлиги тўғрисида хабардор қилади.

 

Рўйхатга киритилган ердан фойдаланувчи 2022 йил 5 сентябрга қадар “Агросубсидия” АТ орқали субсидия ажратиш бўйича ариза билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мурожаат қилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги рўйхатни умумлаштиради ва уларни 2022 йил 20 сентябрга қадар Молия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасига тақдим этади.

 

Молия вазирлиги рўйхатга мувофиқ субсидиянинг дастлабки 70%ини 2022 йил 1 октябрга қадар қуйидаги тақсимотга кўра ташкилотларнинг ҳисобварақларига ўтказиб беради:

  • 60%ини – ердан фойдаланувчиларга;
  • 6%ини – Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтига;
  • 4%ини – Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтига.

 

Давлат статистика қўмитаси 2023 йил 25 ноябрга қадар ердан фойдаланувчиларнинг 2023 йилдаги пахта ҳосилдорлигини аввалги йил билан таққослаган ҳолда маълумот тайёрлайди ва Молия вазирлигига тақдим этади. Молия вазирлиги ушбу маълумотга асосан пахта ҳосилдорлиги аввалги йилга нисбатан 15% ёки ундан кўп миқдорда ошганда, субсидиянинг қолган 30%ини 2023 йил 20 декабрга қадар ердан фойдаланувчиларнинг ҳисобварағига ўтказиб беради.

 

Вақтинчалик низом 2024 йил 1 январга қадар амал қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.07.2022 йилдан кучга кирди.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах