Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

Пахта саноати корхоналарини қайта ташкил этиш ниҳоясига етмоқда

07.11.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2016 йилдаги 374-сон Қарорида “Ўзпахтасаноат” уюшмасини тугатиш жараёнларини ниҳоялаш ҳамда унинг таркибига кирган “Пахтасаноат”нинг ҳудудий акциядорлик бирлашмалари фаолиятини тўхтатиш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз:


  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.10.2015 йилдаги ПФ–4761-сон Фармони билан «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясининг бошланғич устав капитали тугатилаётган «Ўзпахтасаноат» уюшмасининг мол-мулки, шунингдек, ташкил этилаётган ихтисослаштирилган бирлашмалар — «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўзпахтаэкспорт» АЖ, «Ўзпахтаёғ» АЖ акциялари пакетларининг 100 фоизини топшириш ҳисобига шакллантирилиши белгиланган;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.10.2015 йилдаги ПҚ–2422-сон Қарори билан “Ўзпахтасаноат”АЖнинг МЧЖ шаклидаги юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган ҳудудий филиалининг намунавий тузилмаси маъқулланди ва “Ўзпахтасаноат”АЖнинг «Ўзпахтасаноат» уюшмасининг ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг ҳуқуқий вориси ҳисобланиши белгиланган.

 

Устав капиталлари кўпаяди

 

«Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК устав капитали қуйидагилар ҳисобига кўпаяди:

  • Тошкент шаҳри, Шота Руставели кўчаси, 8 “а”-уй манзили бўйича жойлашган бинолар, иншоотлар, ободончилик объектлари, кўпйиллик дарахтлар ҳисобига баҳолаш ташкилоти томонидан белгиланган қиймат бўйича;
  • «Ўзпахтасаноат» уюшмаси мол-мулкининг бир қисми ҳисобига — баланс баҳоси бўйича ва «Пахтасаноат илмий маркази» АЖдаги давлат акциялари ҳисобига — давлат ҳиссаси сифатида номинал қиймати бўйича.

 

Натижада уюшманинг қолган соф активлари баланс қиймати бўйича  давлат ҳиссаси сифатида «Ўзпахтасаноат» АЖ устав капиталини кўпайтириш ҳисобига ўтказилади.

Кейинчалик «Ўзпахтасаноат» АЖ устав капиталидаги давлат акциялари пакети ҳам номинал нарх бўйича холдингнинг устав капиталига ўтказилади.

 

«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларини «Ўзпахтасаноат» АЖга қўшиб олишда мол-мулкнинг бир қисми (акция пакетлари ва пахта тозаловчи корхоналар улуши) «Ўзпахтасаноат» АЖга ўтказилади. Бунинг натижасида бирлашмаларнинг қолган соф активлари мажбуриятлар ва мол-мулкнинг қолган қисми билан бирга «Ўзпахтасаноат» АЖнинг ҳудудий филиаллари устав жамғармаларига йўналтирилади.

 

Келгуси фаолиятга тузатиш киритилди

 

Белгиланишича, «Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК ўз ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотларда корпоратив бошқарув тизимини мувофиқлаштиради ва мониторинг қилади, локал ҳужжатларни қабул қилади, улар томонидан дивиденд ҳисоблашнинг йиллик прогноз параметрларини белгилайди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан  яқин орада «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.