Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ввез товар из-за рубежа – стал плательщиком НДС – читать на buxgalter.uzМожно ли одновременно применять нулевую и льготную ставки налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЭСФ: бюджетники – не исключение – читать на buxgalter.uzМожно ли уволить «срочника» на «больничном» - читать на buxgalter.uz

Пахта терувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш кафолатланади, техникани олиб киришга имтиёзлар берилади

12.09.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 8.09.2020 йилдаги 545-сон қарори билан 2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тасдиқланди.

 

Халқаро бозор конъюнктураси ҳамда маҳсулот етиштириш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа идоралар томонидан қуйидагилар белгиланган:

  • қўлда терилган 1 кг пахта хом ашёси учун биринчи теримда 1 000 сўмдан, иккинчи теримда 1 400 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўланади;
  • пахта териш машиналари билан териб олинган ҳар бир тонна пахта хом ашёси учун 920 минг сўмдан кам бўлмаган хизмат ҳақи тўланади;
  • пахта терувчилар меҳнатига ҳар 5 кунда, зарурат бўлганда ҳар куни ҳақ тўлаш тавсия этилган.

 

Пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларига пахта хом ашёси етиштирувчи фермер хўжаликларига бириктирилган ҳудудда пахта хом ашёсини қўлда ва машинада териб олиш учун меҳнат ва хизмат ҳақини белгиланган тарифлардан кам бўлмаган нархлар бўйича мустақил ҳисоблаш тавсия этилган.

 

Ишсиз ва вақтинчалик банд бўлмаган аҳолидан иборат терим отрядлари ва кластерлар раҳбарлари ўртасида мавсумий ишга қабул қилиш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларни тузиш ҳамда йиғим-терим мавсуми якунига қадар 2 млн сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўлаш назарда тутилган. Ушбу харажатлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Шунингдек ҳужжат билан вилоятлар кесимида пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш учун зарур маблағларни қоплаш мақсадида молиялаштириш манбалари бўйича режалаштирилаётган маблағлар тасдиқланди. Республика бўйича жами талаб этиладиган маблағ 3 412 132 млн сўмни ташкил этади, ундан 24,6%ини кластерларнинг ўз маблағи ҳисобидан қоплаш назарда тутилмоқда, қолган қисми банк кредитлари ҳисобига молиялаштирилади.

 

Молия вазирлиги пахта-тўқимачилик кластерлари пахта хом ашёсини териб олиш учун йиллик 16% ставкада (шундан 1%и – банк маржаси) кредит ажратиш мақсадида 3 ой муддатда қайтариш шарти билан «Агробанк» АТБ депозитига 1,3 трлн сўмгача маблағлар жойлаштирилишини таъминлаши лозим.

 

Пахта-тўқимачилик кластерларига қуйидаги имтиёз ва преференциялар тақдим этилади:

  • Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида пахта йиғим-терим мавсумида жалб қилинадиган пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш хизмати баҳосининг 30%и Молия вазирлиги томонидан қоплаб берилади;
  • белгиланган тартибда импорт қилинадиган пахта териш техникалари, уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари, истисно тариқасида, 2021 йил 1 сентябргача божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинади. Бундан ташқари, «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб ҚҚСни 270 кунгача бўлган муддатга кечиктириб тўлашга рухсат берилади;
  • Жиззах, Тошкент ва Сирдарё вилоятларининг барча туманларида, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг айрим туманларида теримчиларга ҳар бир килограмм пахта хом ашёси учун Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан 200 сўмдан устама ҳақ тўланади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларига иш кучи етишмовчилиги мавжуд бўлган ҳудудларга ихтиёрий равишда теримчиларни қўшимча жалб қилиш ва уларга кафолатланган меҳнат ҳақи тўлаш бўйича чора-тадбирларни қабул қилишни таъминлаш топширилди. Уларнинг таълим, соғлиқни сақлаш ташкилотлари ва бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, шунингдек таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларини пахта хом ашёси йиғим-теримига жалб қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва бунга чек қўйиш юзасидан шахсан масъул эканликлари белгиланди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус пандемияси даврида теримчиларга тегишли тиббий хизматлар ташкил этилишини таъминлаши лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.09.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Курс валют

2020-10-20
  • USD:10371.76 (+0.00) сум
  • EUR:12153.63 (+0.00) сум
  • RUB:133.19 (+0.00) сум