Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают, если транспортные услуги оказал поставщик из Китая Как определить расходы по контролируемой задолженности Если налоговики предлагают внести изменения в строку «себестоимость» отчета по налогу на прибыль Как учитывать дебиторскую задолженность – Buxgalter Pro

Пахтачилик соҳасида рақобат муҳити шаклланмоқда

21.07.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 07.07.2022 йилдаги “Пахта ҳосилдорлигини ошириш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларни жорий қилишнинг қўшимча ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-308-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Пахтачилик кенгаши  ташкил этилди. Унинг асосий вазифалари:

  • ҳар йили ҳудудларда маҳаллий шароитларда яхши ҳосил бераётган навларни таҳлил қилиб, уларнинг супер элита ва элита уруғларини кўпайтириш бўйича илмий ташкилот ва уруғчилик корхонасини белгилаш;
  • тупроқ унумдорлиги, унинг кимёвий ва биологик хусусиятларининг илмий таҳлили асосида ҳудудларда қўлланилиши мумкин бўлган кимёвий ва органик ўғитлар бўйича тавсиялар бериш;
  • ғўза касалликлари ва ҳашаротларга қарши курашиш бўйича самарадор препаратларни қўллаш юзасидан кўрсатмалар ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;
  • хусусий секторни жалб қилган ҳолда давлат-хусусий ҳамда хусусий уруғчилик кластерларини ташкил этиш ва бу орқали рақобат муҳитини яратиш;
  • пахтачилик йўналишидаги илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш.

 

Пахта ҳосилдорлигини оширишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи янги тартиби жорий қилинди:

  • туман ишчи гуруҳлари пахта экилган майдонларда жойига чиққан ҳолда таҳлиллар асосида уруғчилик, нав танлаш, ерга ишлов бериш, биостимуляторларни қўллаш, ўғитлаш, ғўза касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш ҳамда самарали суғориш бўйича ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос таклифларни Пахтачилик кенгаши бошқарув гуруҳига тақдим қилади;
  • Пахтачилик кенгаши бошқарув гуруҳи тақдим этилган таклифларни таҳлил қилиб умумлаштирган ҳолда Пахтачилик кенгашига тақдим қилади;
  • Пахтачилик кенгаши:
    • ҳудудда экилган пахта навларининг ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларига мос мақбулини танлаш, шунингдек агротехник тадбирларнинг тўғри амалга оширилишини таъминлаш;
    • пахта экилган майдонлардаги тупроқнинг унумдорлигини ошириш ва самарали ер тайёрлашни ташкил қилиш;
    • пахта экилган майдонларда органик ва минерал ўғитларнинг қўлланилишини яхшилаш;
    • пахта экилган майдонларда ғўза касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш бўйича замонавий технологияларни жорий қилиш;
    • пахта экилган майдонларда замонавий биостимуляторларни қўллаш;
    • пахта етиштириш жараёнида самарали суғориш тизимини ва тежамкор технологияларни жорий қилиш бўйича қарорлар қабул қилади;
  •  Пахтачилик кенгашининг унга юклатилган вазифаларга асосан ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари мажбурий ҳисобланади.

 

Шунингдек, қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгашининг Регламенти;
  • Пахтачилик кенгашининг бошқарув гуруҳи таркиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.07.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.