Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Пахтани қайта ишлаш учун бино ва иншоотлар бўлиб тўлаш шарти билан сотилади

14.12.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 10.12.2021 йилдаги “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 747-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Энди пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотлари тўғридан-тўғри пахта-тўқимачилик кластерлари ташкилотчиларига баҳоланган қийматда 5 йил муддатда бўлиб тўлаш (тенг миқдордаги йиллик тўловлар) шарти билан сотилади.

 

Қабул қилинган ҳужжатда белгиланишича:

  • пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотлари ишлаб чиқаришни 2 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида модернизация қилиш шарти билан сотилади;
  • пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотларини сотиш бўйича шартномада назарда тутилган мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилмаган тақдирда, томонлар ўртасида тузилган шартнома қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.