Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Можно ли применить льготы к матпомощи совместителя Утверждены формы статотчетности на 2022 год Малый бухгалтерский глоссарий в картинках. Часть II Как определять дату получения дохода для исчисления НДФЛ 8 главных НПА для фермерских хозяйств в 2021 году 7 важных нововведений в проекте НПА о теневой экономике Льготы по НДС привязали к ИКПУ

Паралимпия ҳаракати қандай ривожлантирилади

19.05.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 18 май куни “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжат юртимизда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

 

Ҳужжатга асосан, Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси негизида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (кейинги ўринларда –Паралимпия қўмитаси) ташкил этилади. Қуйидагилар унинг асосий вазифалари ҳисобланади:

 

  • паралимпия спорт турларини оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;
  • ёзги ва қишки паралимпия спорт турларини ривожлантиришга кўмаклашиш, спорт объектлари ва иншоотларининг концепциялари, техник топшириқлари, техник-иқтисодий асослари/параметрлари ва бошқа лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • паралимпия спорт турлари бўйича мусобақалар ва чемпионатлар, форумлар, конференциялар, семинарлар ва юклатилган вазифалардан келиб чиқиб бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, улар орқали тинчлик, дўстлик ва ўзаро тушуниш ғояларини тарғиб-ташвиқ қилиш;
  • паралимпия спорт турлари билан шуғулланадиган тренерлар, услубчи-йўриқчилар ҳамда бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва касбий ривожлантиришнинг замонавий ва самарали тизимини жорий этиш;
  • республикада ёки бошқа халқаро спорт федерациялари (ассоциациялари) ва бошқа ташкилотларда ўз аъзоларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш, ўз аъзоларини ахборот, илмий-услубий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
  • паралимпия спорт турларини ривожлантириш бўйича клублар фаолиятини ташкиллаштириш ва самарали бошқариш, миллий ва халқаро спорт ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш.

 

Шунингдек қуйидагилар ташкил этилади:

  • жойларда паралимпия спорт турларини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш, услубий қўллаб-қувватлаш ва мониторинг қилиш мақсадида Паралимпия қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари;
  • паралимпия спорт турлари билан шуғулланадиган тренерлар ва услубчи-йўриқчилар, имконияти чекланган одамлар билан ишловчи мутахассисларни тайёрлайдиган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг  Паралимпия факультети;
  • Паралимпия қўмитаси ҳузурида Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг базасида Паралимпия қўмитаси ҳузурида Паралимпия спорт марказлари;
  • Паралимпия спорт турларини янада ривожлантириш бўйича республика кенгаши.

 

2021 йил якунига қадар Паралимпия қўмитаси ҳузурида паралимпия спорт турлари бўйича клублар ташкил этилади.

 

Жорий йил 1 сентябрдан бошлаб “Спорт ҳамма учун” лойиҳаси амалга оширилади, унинг доирасида:

  • бир йилда бир марта параспорт халқаро фестивали ўтказилади;
  • ҳар йили 3 декабрь куни – Халқаро ногиронлар кунига бағишлаб кўзи ожизлар, заиф эшитувчилар ва ампутантлар ўртасида параспорт турлари туркумига киритилган парастол тенниси, 5х5 футбол, голбол, параенгил атлетика, парапауэрлифтинг, парабадминтон, шахмат ва бошқа спорт турлари бўйича Тошкент шаҳрида республика параспорт фестивали, шунингдек, бошқа ҳудудларда -параспорт фестиваллари ўтказилади;
  • ХТВ тасарруфидаги имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) ўқувчилари ўртасида паралимпия спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилади, таниқли спортчилар томонидан мастер-класслар, шунингдек, семинар, конференция ва давра суҳбатлари ўтказилади.

 

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус ва Фарғона филиалларида, шунингдек, бошқа тегишли олий таълим муассасаларида:

  • “Паралимпия” кафедраси;
  • “Адаптив соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт” магистратура мутахассислиги очилади.

 

2022 йил 1 январдан бошлаб:

  • Паралимпия қўмитаси тавсиясига асосан олимпия захиралари коллежларининг паралимпия спорт турлари бўлимларига юборилаётган жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган спортчилар учун 5%гача қўшимча квоталар ажратилади;
  • давлат спорт таълим муассасаларида паралимпия спорт турлари бўйича тренерларнинг лавозим маошини ҳисоблашда базавий тариф ставкалари 1,5 баравар миқдорда қўлланилади.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.