Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как швейно-трикотажным, обувным и кожгалантерейным предприятиям получить налоговые льготы Какие преференции получат импортеры овец и коз из Монголии Какие преимущества дает договор уступки права требования и его особенности – Buxgalter Pro

Паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзлари берилмоқда

19.05.2025

Читать на русском языке

Президент 16.05.2025 йилдаги “Ўзбекистон Ренспубликасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1063 сонли Қонунни имзолади 

 

Солиқ кодексига киритилган қўшимчаларга мувофиқ, паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари 2030 йил 1 январга қадар ер солиғини тўлашдан озод этилди.

 

Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари 2027 йил 1 январга қадар қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилади:

• фойда солиғи – бино ва иншоотлар, ер участкаларини ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича;

• мол-мулк солиғи ва ер солиғи – ижарага берилган объектлар ва улар эгаллаб турган ер участкалари бўйича.

 

«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонун пиво ва пиво ичимликлари, шунингдек тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилишини назарда тутувчи норма билан тўлдирилмоқда

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.05.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев