Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожно ли применить льготу по НДФЛ к доходу иностранного работника, ставшего резидентом Что влечет отказ перейти на налог с оборота в фиксированной сумме Как сдать ДипИФР: рекомендации Ирины ЗАВАЛИШИНОЙ Как применять положения международных договоров об избежании двойного налогообложения

Паррандачиликни ривожлантиришга имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратилади

17.06.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 15.06.2022 йилдаги “Паррандачилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-281-сон қарори қабул қилинди.

 

2022 йил 1 июндан бошлаб паррандачилик хўжаликлари ва парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига дон захираси яратиш учун Марказий банк асосий ставкасида 3 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатгача револьвер кредитлар ажратилади.

 

Қиймати 5 млрд сўмдан ошмаган кредитлар бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредит фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун 3 йилгача компенсация ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитларнинг 50%игача, бироқ умумий қиймати 2,5 млрд сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик берилади.

 

Мазкур тартиб қуйидаги мақсадларда қўлланилади:

  • паррандачилик хўжаликлари ва парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш қувватларидан келиб чиқиб, инкубацион тухум, бир кунлик жўжа, озуқа маҳсулотлари ва унинг қўшимчалари, дори воситалари, қўшимча компонентлар, буғдой, маккажўхори, соя дони, соя ва кунгабоқар шротини захира қилишга айланма маблағларни тўлдириш;
  • гўшт етиштириш йўналишидаги янги лойиҳаларни амалга ошириш, барча турдаги инкубацион цехлар, паррандачилик маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш технологик асбоб-ускуналарини, шунингдек, махсус техникалар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ва модернизация қилиш.

 

Паррандачиликни ривожлантириш бўйича мақсадли давлат дастурлари бўйича кредит маблағлари 10 йилгача муддатга 3 йилгача имтиёзли давр билан ажратилади. Бунда, асосий галани шакллантириш, шу жумладан инкубацион тухум, жўжалар (финал гибрид), она товуқлар ва ота-она галасини харид қилиш билан боғлиқ тадбирлар учун кредитлар инвестиция лойиҳасини молиялаштириш сифатида узоқ муддатга ажратилиши назарда тутилади.

 

"Паррандасаноат" уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик хўжаликларига 2022 йил 1 июлдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар даврда паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун давлат томонидан ажратиладиган субсидия миқдори 12 минг сўм этиб белгиланди.

 

2023 йил 1 апрелдан бошлаб субсидиялар ажратиш ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи фақатгина "my.vetgov.uz" сайтида рўйхатдан ўтган ҳамда белгиланган тартибдаги мезонларга мос келувчи паррандачилик хўжаликларига берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.06.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.