Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как отчитаться по налогу на прибыль перешедшим на упрощенный НДС Маркированный товар в чеке онлайн-ККТ: что изменилось для продавцов в 2026 году Кому вернут 90% земельного налога в 2027 году Новые стимулы для тепличного бизнеса: что меняет Постановление Президента №ПП-371 Новые стимулы для тепличного бизнеса: что меняет Постановление Президента №ПП-371

Парваришга муҳтож фуқароларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилмоқда

21.10.2024

Читать на русском языке

Президент 18.10.2024 йилдаги ЎРҚ-977-сон Қонунни имзолади, унга мувофиқ айрим қонун ҳужжатларига ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизимларини такомиллаштириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.


Қонун билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига дафн маросими учун нафақа бериш функциясини юклаш, унинг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатларини белгилаш, шунингдек фуқаролик ишлари бўйича судларга ва маъмурий судларга мурожаат қилишда давлат божи тўлашдан озод этишга оид бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилмоқда.

 

Шунингдек, ҳужжатда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларни парваришлаш вақтини иш стажига қўшиб ҳисоблашда даволаш муассасасининг хулосаси талаб этилмаслиги, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга шаҳар йўловчи транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқини бериш назарда тутилмоқда.

 

"Давлат божи тўғрисида"ги Қонунга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни Ўзбекистон фуқаросининг йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган идентификация ID-картаси ёки биометрик паспорти алмаштирилганда давлат божини тўлашдан озод этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

 

Шунингдек, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишда давлат божи ундирилмайди. Бундан ташқари, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат томонидан иккиламчи бозордан сотиб олинган уй-жойни уларнинг номига расмийлаштирганлик учун нотариал ҳаракатларни амалга оширишда давлат божи тўлашдан озод этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.10.2024 йилдан кучга кирди.

                             Лола Абдуазимова