Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzЧто еще нужно знать бухгалтеру при переходе на электронные счета-фактуры - читать на buxgalter.uzКого обследуют за III квартал - читать на buxgalter.uzЧто делать, если главбух уволился и не вернул ЭЦП - читать на buxgalter.uzКакие льготы есть по НДС при лизинге - читать на buxgalter.uz

Паспорт мавжуд эмас, бироқ жарима солинмайди

21.06.2019

Читать на русском языке

 

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва паспортни расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3168, 19.06.2019 й.).

 

Маълумот учун: муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс шахсини тасдиқловчи ҳужжати, шунингдек, бирон-бир манзилда вақтинча ёки доимий пропискаси бўлмаган ёхуд яшаш жойи бўйича ҳисобда турмаган, ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган 18 ёшдан ошган шахс (Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисида низомга қаранг).

  

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги туман (шаҳар) ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари (кейинги ўринларда – МваФРБ) томонидан аниқланади.

 

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг аризасига кўра, уларнинг паспорт ёки яшаш гувоҳномасини расмийлаштиришлари учун реабилитация марказлари томонидан шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома берилади, улар бу билан туман (шаҳар) ички ишлар органларига мурожаат этади. Рўйхатдан ўтказилгандан кейин вақтинчалик маълумотнома МваФРБга берилади, унда шахснинг Ўзбекистон фуқаролигига мансублиги, унинг туғилган вақти ва жойи, қаерда яшаганлиги, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари ва бошқа яқин қариндошлари, аввалги доимий прописка қилинган манзили ҳақидаги маълумотларни аниқлаш орқали ўрганиб чиқилади. Ўрганиш натижаларига кўра тегишли хулоса чиқарилади.

 

Илгари паспорт олган, аммо уни йўқотиб қўйган, шунингдек доимий ёки вақтинчалик пропискаси бўлмаган шахсларни турган жойи бўйича ҳисобга олиш реабилитация маркази жойлашган манзилда амалга оширилади ва уларга янги паспорт расмийлаштирилади.

 

Ўзбекистон ёки бошқа давлат фуқаролигига мансублиги аниқланмаган ҳолларда МваФРБ унинг шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотномани беради ва маҳаллий ҳокимият билан биргаликда доимий пропискани расмийлаштириш ҳамда яшаш гувоҳномасини ҳужжатлаштириш чораларини кўради.

 

Шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб деб топилганда, ушбу шахсга доимий пропискада турган манзилидаги ички ишлар органи томонидан паспорт расмийлаштириб берилади.

 

Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисида низомга мувофиқ муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг фуқаролик паспортларини расмийлаштириш учун давлат божлари МваФРБ талабномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

 

МЖТКнинг 21 ва 3081-моддаларига асосан МваФРБ паспорт ёки яшаш гувоҳномасини расмийлаштиришда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида тақдимнома билан судга мурожаат қилади. Суд ишдаги ҳолатлардан келиб чиқиб, шундай қарор қабул қилиши ёки тақдимномани қаноатлантиришни рад этиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.