Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Паспортчиларни ХУМШдан маҳалла фуқаролар йиғинларига ўтказишади

17.12.2015

Тошкент шаҳри ҳокимининг 2015 йил 11 декабрдаги 1089-сон Қарори билан Тошкент шаҳридаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари штат жадвалига паспорт масалалари билан шуғулланувчи биттадан штат бирлигини (кейинги ўринларда – маҳалла паспортчиси) киритиш ҳақидаги таклиф маъқулланди. Шу муносабат билан ХУМШда ишлайдиган паспортчи лавозими тугатилди. ХУМШ паспортчиси ўзида мавжуд бўлган фуқароларнинг ҳужжатларини тегишли ички ишлар органи ходимининг иштирокида далолатнома асосида маҳалла паспортчисига топшириши керак.

 

Ҳужжатда маҳалла паспортчисининг асосий вазифалари санаб ўтилган. Улар сирасига, хусусан, қуйидагилар киради:

 

кўп квартирали ва якка тартибдаги уйлар бўйича яшовчилар рўйхатини шакллантириш;

 

доимий прописка қилинган ва ҳисобга қўйилган фуқароларни таҳлил қилиш ҳамда ҳар бир ноқонуний ҳолат юзасидан тегишли ички ишлар органига ахборот бериш;

 

ҳарбий хизматга чақирилган ёки чақирилиши лозим бўлган ҳарбий хизматга мажбур фуқаролар ҳисобини юритиш;

 

«уй дафтарлари», «қайд этиш карточкалари», «хонадонлар бўйича карточкалар»ни (Ф-4, Ф-5) юритиш, умумлаштириш ва уларнинг сақланишини таъминлаш.

 

Маҳалла паспортчисининг фуқароларни қабул қилиш кунлари ҳамда вақти ҳақидаги маълумот белгиланади ва маҳалла фуқаролар йиғини биносининг пештахтасига жойлаштирилади.

 

Белгиланишича, маҳалла паспортчиси ҳар йили тегишли ички ишлар органида аттестациядан ўтиши лозим.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.