Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли выставить ЭСФ при оплате корпоративной картой Сколько дней отдохнем в декабре 2025 года Как оплачивать труд при вахтовом методе работы Как оплачивать труд при вахтовом методе работы

Паспортларни ҳисобга олиш ва йўқ қилиш ким томонидан амалга оширилади?

01.06.2017

 

Президентнинг 30.05.2017 йилдаги ПФ-5061-сон Фармони билан Ўзбекистон фуқароларининг биометрик паспортлари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларини ҳисобга олиш ва йўқ қилиш тартиби белгиланди. Ҳужжат матни давлат раҳбарининг расмий сайтида эълон қилинди.

 

Маълумот учун: ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга кўра биометрик паспортларни йўқ қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказида амалга оширилади.

 

Фармон билан шундай тартиб жорий қилиндики, унга кўра биометрик паспортлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларини ҳисобга олиш ва йўқ қилиш:

  • уларни тайёрлаш чоғида яроқсиз ҳолга келганлари ва алмаштириш учун ИИО миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ва ТИВ консуллик бошқармасидан қайтарилганлари – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказида;
  • муддати ўтган ва ҳақиқий эмас деб топилганлари - ИИО миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ва ТИВ консуллик бошқармасида амалга оширилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов,

экспертимиз